Amosfera htt murodovSh doc


 Атмосфера ифлосланишининги усимликлар, хайвонот дунёсига, ер


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

  2.3 Атмосфера ифлосланишининги усимликлар, хайвонот дунёсига, ер, 
сувга таъсири.  Атмосферанинг ифлосланиши барча хил усимликларга, табий 
усимлик копламига, кишлок хужалик экинларига, шахар ва унинг атрофидаги 
кукаламзорларга катта зарар келтиради. Захарли моддалар усимликларнинг 
бевосита ер усти кисмига ёки тупрок оркали илдизларига таъсир килади. Учиб 
юрувчи кул, кумир ва кокс чанг тупрокнинг физик хусусиятини 
ёмонлаштиради, дарахт барглардаги тешикчаларни беркитиб ассимилация 
жараёнини секинлаштиради. Саноатдан чиккан газлар фотосинтез жараёнига 
салбий таъсир курсатади, транспиранцияни 1,5-2 баравар кискартиради. 
Масалан атмосферанинг сульфит ангидрит (SO
2
) билан ифлосланиши карагай 
дарахтига 
фотосинтез 
жараёнини 
икки 
баробар 
секинлаштиради. 
Тупрокларнинг металл кукунлари билан ифлосланиши ва мишьяк (As) 
чангларини суперфосфат (Ca(H
3
PO
4
)
2
хH
2
O+H
3
PO
4
+CaSO
4
) ёки сульфат 
кислоталари (H
2
SO
4
) билан бирикмалари усимликларни илдиз системасини 
захарлайди, усимликлар усишдан тухтаб нобуд булади. Усимликлар учун 
водород фторид (HF), олтингугурт (S) гази, озон (O
3
), хлор (Cl
2
) ва бошка 
моддалар энг захарли хисобланади. Фтор (F) ва унинг бирикмалари 
усимликларга катта зарар етказади (2.2 расм). Швецарияда Аорау водийсидаги 
алюминий заводи атрофидаги хамма дарахлар шу сабабли нобуд булган. Завод 
атрофидан анча узокдаги урмон даратларининг хам барги саргайиб, дарахтлар 
аста-секин куримокда. Бунинг сабаби хам шу заводдан хавога ажралиб 
чикадиган фтордир (F). Фтор (F) ёмгир сувлари билан тупрокка шимилиб 
усимликлар тукимасига утади ва уларни захарлайди. 1980 йиллар бошларида 
Тожикистон республикасида алюминий заводи ишга туширилиши билан 
атмосферага чикарилаётган водород фторид ва бошка ифлослантирувчи 
моддалар Сурхондарё вилоятининг жанубий кисмини экологик холатини 
бузди. 1982 йил дан хозирги вактгача хар йили атмосферага 40 минг т. гача 
ифлослантирувчи моддалар, 300-400 тоннагача водород фторид ташланган. 
Чикиндиларнинг 80% Сариосиё туманига утади. 1983 йилдан 1990 йилгача 
водород 
фторид 
микдори 
бутун 
давр 
кузатилганда 
(Узб.Рес. 
гидрометеориология бош бошкармаси маълумоти) 1,5-2 РЭМ дан тушмаган, 
1983-1986 йиллар Сариосиё туманининг атмосфера хавосида водород 
фториднинг уртача ойлик концентрацияси айникса ёз ойларида РЭМ дан 6-8 
мартага купайган. Бу холат тут, узум плантацияларига, мевали ва цитрусли 
усимликларга купгина таъсирларини курсатди. Узбекистон республикаси 


www.qmii.uz/e-lib 
хукумати томонидан чикарилган карорлари ва бир неча мурожатлари 
натижасида худудда 2000-2001 йилларда атмосфера хавосининг ифлосланиш 
сатхи озгина узгарди ва санитар-гигиеник норма меъёрларига тугри келди:
Атмосфера ифлосланишининг атроф мухитга таъсири  33 
водород фторид –0,4-0,6 РЭМ, азот оксиди 0,5-0,8 РЭМ, олтингугурт оксиди-
0,1 РЭМ, чанг 1,3 РЭМ (Национальный доклад, 2002, 34-37 б.).
Цемент заводларининг чанги хам усимликларга салбий таъсир килади. 
Масалан Навоийдаги цемент заводининг чангидан 3-4 км наридаги экинлар ва 
мевали дарахтлар нобуд булган, усимликлар баргида тупланиб колган цемент 
чанги ёмгирдан кейин котиб колади ва усимликларни нобуд килади.
Завод ва фабрикалардан чиккан ташландикларнинг зарарли таъсири 
шахарлардаги дарахтларнинг холатида аник кузатилади. Шуни айтиш керакки, 
хар-хил усимликларнинг атмосфера ифлосланишига булган таъсирчанлиги
сезгирлиги хар хилдир. Масалан кенг баргли дарахтлр олтингугурт гази ва 
бошка газларга таъсирчан булиб, баргларини ташласа-да, лекин шу билан улар 
узида зарали бирикмаларни тупламайди. Игна баргли дарахтлар эса, 
атмосфера ифлосланишидан купрок зарарланади. Шунинг учун хам Гарбий 
Европанинг айрим районларида ок карагай урмонларининг деярли тугаб 
кетиши кузатилмокда.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling