Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Бюджетдан ташқари ривожлантириш маблағлар ҳисобидан ҳисобланган иш ҳаққидан ушланган даромад солиғи тўланганда қандай бухгалтерия проводкаси берилади?


Download 210.58 Kb.
bet40/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

167- Савол. Бюджетдан ташқари ривожлантириш маблағлар ҳисобидан ҳисобланган иш ҳаққидан ушланган даромад солиғи тўланганда қандай бухгалтерия проводкаси берилади?
Жавоб: Бюджетдан ташқари ривожлантириш маблағлар ҳисобидан ҳисобланган иш хақи ушланган даромад солиғи учун 160-113 буҳгалтерия проводкаси берилади.
167- Савол.Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёҳуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби?
169- Савол. Ходим қанча муддатга хизмат сафарига юборилиши мумкин?
Жавоб: Йўриқноманинг 4-бандига кўра, ходимларнинг хизмат сафари муддати, йўлда бўлиш вақтини ҳисобламаганда, ҳар бир ҳолда 40 кундан ошмаслиги керак. Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари эса 12 ойдан ошмаслиги лозим. Хизмат сафарининг муддатини узайтиришга фавқулодда ҳолларда ходимни хизмат сафарига юборишга буйруқ берган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади. Қонун ҳужжатларида қандай ҳоллар фавқулодда ҳоллар деб ҳисобланиши белгиланмаган. Шу сабабли маъмуриятнинг ўзи уларнинг фавқулодда ҳоллар деб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини ҳал қилади. Мисол учун, ходим хизмат сафари вақтида ўзига топширилган топшириқни бажаришга улгурмаган ёки қўшимча топшириқни бажариш зарурати пайдо бўлган ҳол фавқулодда ҳол бўлиши мумкин.
170-Савол.Кўшимча таътиллар муддати қанча ва улар қандай лавозимда ишлайдиган ходимлар учун берилади ва қайси юридик ҳужжатга асосан?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 136-моддасига асосан қўшимча таътиллар:

  • меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;

  • оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

  • меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 137-моддасига асосан меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил берилиши кўрсатиб ўтилган.
Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланиши назарда тутилган.
Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling