Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Ўзаро англашинув меморандуми нима?


Download 210.58 Kb.
bet48/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

185-Савол. Ўзаро англашинув меморандуми нима?
Жавоб: O'zaro anglashuv memorandumi kelajakdagi hamkorlar hamkorlik qilish istagini bildiradigan kelishuvning bir variantidir. Sud hujjatni qanday aniqlaydi va bitim taraflarining biron-bir ishni qilish majburiyatini tan oladimi-yo'qmi tarkibiga bog'liq.
186-Савол. Давлат сири нима?
Жавоб: Давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳисобланади.
Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.
187-Савол. “Делегация” нима?
Жавоб: Сайланган ёки тайинланган шахслар гуруҳи бўлиб, давлатнинг, ташкилотларнинг, коллективнинг конференцияларда, съездда, музокараларда иштирок этиши учун юборилади. Конституциявий ҳуқуқда делегация бошқа маънода ишлатилади: бир органнинг иккинчи органга бирор масалани кўриб чиқиши учун ўз ваколатини бериш (доимий муддатга, маълум муддатга ёки бир муддатга).
188-Савол. Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг мақсади ва вазифалари?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, хорижий мамлакатлардан туристик оқимни жалб қилиш, республиканинг транспорт-транзит имкониятларини кенгайтириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик тизимини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг (кейинги ўринларда — ҳукуматлараро комиссиялар) Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
а) ҳукуматлараро комиссиялар:
савдо ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий экспортёрлар учун хорижий мамлакатларда қулай савдо режимларини шакллантириш, шу жумладан савдо тўсиқларини олиб ташлаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда бошқа устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш;
ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий иштирокчилар томонидан амалга оширилаётган ташқи савдо ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш;
олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича масъул вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг комплекс масалаларини ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш;
иммиграция, шу жумладан меҳнат миграцияси бўйича муаммоли масалаларни ҳал қилиш;
хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда икки томонлама шартномалар ва битимларнинг бажарилишини таъминлаш;
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling