192-Савол. Фуқороларнинг мурожаатларини тартибга солувчи қонунчилик тўғрисида тўхталиб ўтинг, фуқоролар мурожаатларининг қандай шакллари мавжуд?
Жавоб: Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 2017 йил 11 сентябрь, ЎРҚ-445-сонли.
Мурожаатларнинг шакллари қуйидагича:
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.
193- Савол. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси хужжатларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини қандай таъминлайди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
194-Савол. Халқаро туризм кўргазмалраида Ўзбекистон делегациясининг ягона миллий стенди билан иштироки қандай норматив актга мувофиқ амалга оширилади?
195-Савол Ўзбекистонда аудиовизуал маҳсулотлар (филимлар, телвизион ва видеофилимлар, клиплар, мультфилимлар ва бошқалар) яратишда хорижий кино компанияларига қанча фоизни қоплайдилар?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
13 августаги “Ўзбекистон республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли фармони 2 бандига кўра хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино-, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми («rebate») Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |