Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Синов муддати тугамасдан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?


Download 210.58 Kb.
bet46/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

179-Савол. Синов муддати тугамасдан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?
Жавоб: Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ёки меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгилаб олинган огоҳлантириш муддати мобайнида ходим меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисида берилган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.
180-Савол. Меҳнат интизомини бузган ходимларга қандай интизомий жазолар қўлланилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин; 3) ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузган ёки бир марта қўпол бузган тақдирда меҳнат шартномасини бекор қилиш (МКнинг 100-моддаси, 2-қисми 3 ва 4-бандлари).
181-Савол. 18 ёшга тўлмаган ходимлар ва уч ёшгача фарзандлари бўлган аёлларга қандай имтиёзлар мавжуд?
Жавоб: Белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шарт.
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling