Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Туризм соҳаси субъектлари тушунчаси (термин)га тариф беринг?


Download 210.58 Kb.
bet38/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

148- Савол. Туризм соҳаси субъектлари тушунчаси (термин)га тариф беринг?
Жавоб: Туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.
149- Савол. Туристик хизматларлар тўғрисида маълумот беринг ва туристик хизмат кўрсатувчи субъектларни санаб ўтинг?
Жавоб: Жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар. Жойлаштириш воситалари, транспорт ташкилотлари, гид экскурсия хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, туроператор, овқатланиш шахобчалари ва бошқа.
150- Савол. Туризм соҳасида юритиладиган реестрларини санаб беринг ва уларнинг самарадорлигини баҳоланг?
Жавоб: Туроператорларга, турагентларга, гидларга (гид-таржимонларга), экскурсия етакчиларига ва йўриқчи-йўл бошловчиларга нисбатан, жойлаштириш воситаларига, тоғ чанғиси трассаларига ва пляжларга, шунингдек туристик йўналишлар ва туристик объектларга нисбатан юритилади. Ҳар бир реестр йўналиши бўйича маълумотлар жамланиб борилади. Маълумотларни туризм соҳасидаги субъектлар ўзларнинг фаолиятда ишлатиш мумкин.
158- Савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ асосий восита бу:
Жавоб: Асосий воситалар - қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир.
159- Савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ асосий воситаларни қайта баҳолаш нима?
Жавоб: -Асосий фондларни қайта баҳолаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш - асосий воситалар объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган эскириши асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган эскириш қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида, ҳисобланган эскириш суммасининг ошиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28 счётнинг якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, ҳисобланган эскириш суммасининг камайиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса, мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28-счётнинг якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.
160- Савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ҳисобланган ягона ижтимоий тўловларнинг ҳисоби қайчи субсчётга олиб борилади?
Жавоб: "Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар 161 субсчётда олиб борилади".
161- Савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда 2730-сонли низомга мувофиқ аванс ҳисоботи хизмат сафарига юборилган ходим томонидан қайси муддатда тақдим этилади?
Жавоб: Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.
162- Савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон низомга асосан Тошкент шаҳар ва вилоят марказларига хизмат сафарига юборилган ходимнинг суткалик харажатлари қандай миқдорда қопланади?
Жавоб: Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда) Тошкент шаҳрида, шаҳарлар — вилоятлар марказларида — 0,1;
бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда — 0,08.
Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling