Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Ратификация сўзи нимани билдиради? Ўзбекистонда бу жараён қандай амалга оширилади?


Download 210.58 Kb.
bet5/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

14- Савол. Ратификация сўзи нимани билдиради? Ўзбекистонда бу жараён қандай амалга оширилади?
Жавоб: РАТИФИКАЦИЯ (лот. ratus — ҳал қилинган, тасдиқланган ва facere — қилмоқ) халқаро шартноманинг давлат ҳокимияти олий органи томонидан тасдиқланиши. Одатда, энг муҳим халқаро шартномаларгина Ратификация қилинади. Кўпчилик давлатларнинг конституциялари халқаро шартномаларни Ратификация қилиш ҳуқуқини давлат бошлиғи ваколатига ёхуд бевосита олий қонун чиқарувчи орган ваколатига киритади; Ўзбекистонда халқаро шартномаларни P. қилиш тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати биргаликда қарор қабул қилади.


15- Савол. Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро бағрикенглик йўналишида олиб бориладиган давлат сиёсати тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: Ўзбекистондаги барқарорликни ҳамда давлат ва жамият тараққийсини мамлакатда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ўзаро тотувлигисиз, расман рўйхатдан ўтган 16 диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик муносабатларисиз тасаввур эиб бўлмайди. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар”и 5.1 бандида айни “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар”, деб белгиланган. Бу миллатлараро ҳамда динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.


16- Савол. Этнотуризм деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Этнотуризм-бу этник тил ва маданий таркибий қисмларига эга бўлган туризм соҳаларидан биридир.Этник туризм ички (масалан,шаҳар аҳолиси томонидан маҳаллий халқларнинг ҳёти маданияти ва тиллари билан танишиш) ва ташқи, ҳам тарихий ватанга ёки қариндошларнинг туғилган жойларига ташриф буюриш билан бўлиши мумкин.



Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling