11- Савол. Ўзбекистонда иқтисодиётни янада эркинлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барқарор, ижобий ўсишини таъминламоқда.
Республикамизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, валюта бозорини эркинлаштириш, юқори ликвидли товарларни сотишнинг бозор усулларини жорий этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратди ҳамда иқтисодий ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мустаҳкам замин яратди.
Иқтисодиёт тармоқларида чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, товарлар ва хизматларнинг сифатли бозорини шакллантирган ҳолда рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, давлат активларини бошқаришда бозор тамойилларини жорий этиш мамлакат иқтисодий тараққиётининг янги босқичида муҳим аҳамият касб этади.
12- Савол. Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз - ялпи ички маҳсулоти, асосий секторлар, ривожланиш йўналишлари ва бу?
Жавоб: Мамлакатнинг равнақи ва келажаги унинг иқтисодий муваффақиятлари билан боғлиқ. Шу боис, йил якунида қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, кейинги режалар белгиланиб олинади. 2019 йил якунларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш суръати 5,4 фоиз белгиланган прогноз кўрсаткичи ўрнига 5,5 фоизни ташкил этди (2018 йилда эришилган 5,1 фоиз).
13- Савол. Бугунги кунда Ўзбекистон қайси халқаро ташкилотларнинг ва қайси минтақавий ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади?
Жавоб: Ўзбекистон бугунги кунда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти, Халқаро элетротехника комиссияси, Европа стандартлаштириш қўмитаси, Электротехника ва электроника соҳасида Европа стандартлаштириш қўмитаси, Телекоммуникация соҳасида Европа стандартлаштириш институти, Халқаро электроалоқа бирлашмаси, Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти, Халқаро ўлчов ва тарозилар Бюроси, Ғарбий Еврова қонунчилик метрологияси ташкилоти, Европа эталонлар ҳамкорлиги, Европа сифат ташкилоти, Осиё-Тинч океани қонунчилик метрологияси Форуми ва бошқа ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |