Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Ўзбекистонда туризмни ривожланиши учун қандай тўсиқлар мавжуд деб ўйлайсиз? ПФ-5611 05.01.2019 й


Download 210.58 Kb.
bet8/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

24- Савол. Ўзбекистонда туризмни ривожланиши учун қандай тўсиқлар мавжуд деб ўйлайсиз? ПФ-5611 05.01.2019 й.
Жавоб: Туризм сохасида логистика, инфратузилма, мехмонхонада жой етишмаслиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, туризм тармоғи кадрлари салохиятини ошириш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд бб, бу 2025 йилгача Ўзб.да туризмни ривож.ш концепциясида ўз аксини топган. Туризм сохасидаги малакали кадрларни етишмаслиги-зудлик бн хал этилиши зарур бўлган яна бир муаммодир. Бу туризм сохасида узлуксиз таълимнинг кўп босқичли тизими йўқлиги, эскирган ўқув режалари ва дастурлари қўлланилаётганлиги, таълим жараёнига инновацион тех-ялар жорий этиш даражасининг етарли эмаслиги бн изохланади. Мажлисда (MICE) жойларни банд қилиб қўйишнинг халқаро тизимлари бн интеграциялашувнинг йўқлиги, авиа ва темирйўл чипталарини онлайн харид қилиш тизими йўлга қўйилмаганлиги тармоқни ривожлантириш йўлидаги жиддий тўсиқлардан биридир. Ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий таъсир қилмоқда.


25- Савол. Бугунги кунда Ўзбекистонда туризмнинг қайси турлари ривожланган ва қайси турларига юқори салоҳияти мавжуд деб ўйлайсиз?
Жавоб: Туризм ташкил этилаётган турнинг ўзига хослиги, мавзуси, давомийлиги, ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм ҳамда туризмнинг бошқа турларига бўлиниши мумкин. Юртимизда бу туризм турларидан зиёрат, экотуризм, гастрономик ва экстремал спорт туризмини салохияти юқори.



Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling