"Анатомия ва гистология" кафедраси остеология, синдесмология ва миология фанидан маъруза матнлари


Download 0.72 Mb.
bet46/73
Sana09.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1346416
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
ADav

Калла суяклари онтогенези.
Одам калласи эмбрион тараккиётининг бошлангич даврида орка тор юкори учидан ривожланади. Бу пайтда бош мия мезенхима пардаси билан уралиб, калла ёкибириктирувчи тукимадан тузилган каллани пайдо килади.
Эмбрионлик даврининг иккинчи ойида мезенхима пардаси (хужайралари) тогай тукимага айлана бошлайди. Тогай тукимаси пластинкалари хорданинг олдинги учига якин жойидан ва унинг иккала томонидан хосил булади. Булар аста-секин кушилиб хордани уз ичига олади ва калланинг тогай негизини вужудга келтиради. Тогай пластинкаларида бош мия нервларининг чикиб кетиши учун тешиклархосил булади. Тогай факат калланинг тубида такомил этади, калла копкоги эса бриктирувчи тукима пардаси билан копланади. Бу парда кейинчалик тугридан- тугри суякланиб кетади.
Тараккиётнинг учинчи ойи, биринчи ярмида тогай калла яхши ривожланади: бу вактда хид, сезиш аъзоси, куриш аъзолари жойлашган чукурчалар, эшитув аъзолари, капсулалари ва энса сохалари аник тафовут килинади. Уларнинг хаммаси узаро бирлашиб, яхлит каллани хосил килади. Калланинг юз кисимида эса жабра ёки 5 жуфт висцерал равоклардан ривожланади. Улардан биринчи жуфти пастки жаг равоги булса, иккинчи жуфти- тил ости равогидир . колган учинчи, туртинчи ва бешинчи жабра равоглари номи билан аталади.
Пастки жаг равогидан юкориги ва пастки жаг, урта кулок суякчалари ривожланади. Тил ости равоги тил ости суяк танасининг бир кисми (кичик шохчалар билан ),
Учинчи вицерал равокдан танасининг колган кисми катта шохчалари билан туртинчи ва бешинчи жабра равокларидан хикилдок тогайлари (каллага алокаси йук) ривожланади.
Одамнинг калла суяклари ривожланишига кура уч гурухга булинади:
I Бош мия (капсуласи) пардасини хосил килувчи суяклар:
А). кушувчи тукима асосида ривожланадиган калла копкоги суяклари, тепа, пешона, энса суяги палласи, чакка суяги палласи ва ногора булаклари парда деворидан суякланиш даврига (тогай даврисиз) утади.
Б). Тогай асосида ривожланадиган калланинг асосий суяклари-понасимон суяк (канотсимон усикларидан медиал пластинкаларидан ташкари) энса суягининг танаси ва ён булаклари, чакка суягининг тошсимон кисми ва сургичсимон усиги. Бинобарин бу суяклар олдин парда деворини утаб, сунгра тогай даврга утади. Кейинчалик тогайлардан суякланиш даври бошланади.
II Бурун капсуласидан ривожланадиган суяклар:
А). бирламчи суяклар, яъни кушувчи тукима сасосида куз ёши, бурун димог суяклари.
Б). Иккиламчи суяклар, яъни тогай асосида ривожланган галвир суяги, буруннинг пастки чиганогидир.
III. Жабра равокларидан ривожланадиган суяклар.
А). харакатсиз суяклар-юкори жаг, танглай ва ёнок.
Б). Харакатчан суяклар, пастки жаг, тил ости ва эшитув суяклари (болгачалар, сандонча) шундай килиб, бош мия капсуласидан ривожланган суяклар калланинг мия кисмини ташкил килса, колган икки гурухдан ташкил топган суяклар галвир суягидан ташкари, калланинг юз кисмини ташкил килади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling