"Анатомия ва гистология" кафедраси остеология, синдесмология ва миология фанидан маъруза матнлари


Download 0.72 Mb.
bet5/73
Sana09.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1346416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
ADav

Суяклар тараккиёти.
Суяк тукимаси мезенхимадан тараккий этган-остеобласт хужайралари хисобига хосил булади.
Суякланиш остеогенезни 4 тури мавжуд:

  1. Эндесмал.

  2. Перихондрал.

  3. Периостал.

  4. Эндохондрал.

Суяклар классификацияси.
I. Найсимон суяклар.
1) узун суяклар 2) калта суяклар

  1. Говак суяклар.

1) узун суяклар 2) калта суяклар

  1. Ясси суяклар.

1) калла суяклар 2) камар суяклар
Найсимон суякларда суякнинг икки учи эпифиз, суякнинг танаси диафиз, эпифиз ва диафиз ораси метафиз ва думбокчалар апофизлар бор.
Кул-оёк суяклари.
Одам кул-оёк скелетининг умумий куриниши. Одам кул скелети билан оёк скелетининг тузилишида бир кадар ухшашлик булса хам, вазифасига кура бир биридан тубдан фарк килади. Одам оёклари ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга юриб ва гавдасини кутариб туради, кул эса мехнат куроли булиб. Ушлаш вазифасини бажаради.
Елка камари суяклари.
Елка камари икки томондан умров ва курак суякларидан ташкил топган.
Умров (clavicula). Кулни танага бирлаштириб турадиган бирдан-бир суяк булиб, шакли лотинча "∾" харфига ухшайди. Туш суягига бирлашган учи extremitas sternalis бугим юзаси-facies аrticularis sternalis дейилади. Иккинчи курак суяги томонидаги учи extremitas acromialis дейишади. Бу ерда ва facies articularis acromialis бор. Умров суяги елка бугимини танадан узокрокда булишини таъминлайди. Натижада кулнинг хар турли мураккаб харакатларини осонгина бажаришга имконият яратиб беради.
Курак (Scapula) суяги ялпок, учбурчак шаклида булиб, кукрак кафасининг орка томонида II , VII ковургалар ташки сохасида жойлашади. Курак суягининг суякланишига тумшуксимон усикда биринчи суякланиш нуктаси (1 ёшлик даврида) нинг пайдо булишидан бошланади ва 16-17 ёшда танаси билан суякланиб кушилади. Курак суягининг колган кисмларида 11-18 ёшда бошланиб, 18-24 ёшда суякланиб битади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling