"Анатомия ва гистология" кафедраси остеология, синдесмология ва миология фанидан маъруза матнлари


Оёкнинг эркин турган булимидаги суяклар


Download 0.72 Mb.
bet7/73
Sana09.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1346416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73
Bog'liq
ADav

Оёкнинг эркин турган булимидаги суяклар
Сон суяги (femur) найсимон суяклар орасида энг узун ва каттаси булиб, танаси (corpus femoris) пастки ва юкори томон (эпифиз) лари тафовут килинади. Сон суягининг проксимал кисмидги бошчаси билан чанок суягидаги (acetabuli) бирлашади. Сон суягининг дистал кисми катта болдир суяги билан бугим хосил килади.
Сон суягининг биринчи суякланиш нуктаси пастки эпифизида, эмбрионнинг 8-9 ойлигида пайдо булади. суякланиш даври юкори эпифизида боланинг 1-4 ёшлигида пайдо булиб, 18-24 ёшгача давом этади. Тизза калпоги (patella) унинг учи ва асоси олдинги ва орка юзалари фаркланади.
Тизза копкогида суякланиш нуктаси боланинг 3-5 ёшлигида бошланиб, 7- ёшда тухтайди.
Болдир суяклари иккита найсимон суякдан, яъни медиал томонда жойлашган катта болдир суяги (tibia) ва латерал томонда жойлашган кичик болдир (fibula) дан иборат.
Суякланиш нуктаси кичик болдир суягининг пастги учида боланинг 2 ёшлигида, юкориги учида 3-5 ёшлик даврида пайдо булади. 20-22 ёшда тухтайди.
Суякланиш нуктаси катта болдир суягининг учида эмбрионинг8-9 ойлигида, пастги учида боланинг 2 ёшлигидаёк пайдо булиб, 19-24 ёшгачадавом этади.
Оёк панжасининг скелети (ossa pedis) кафт олди кисми (tаrsus), оёк кафти (metatarsus) ва бармоклар (pholangea digitorum) дан тузилган.
Кафт олди кисми (tarsus) еттита калта говак суяклардан ташкил топган булиб, икки катор жойлашган. Бу суяклар ошик суяк (talus) товон суяги (colcaneus) кайиксимон суяк-os navicularis, понасимон суяклар (ossa cuneiformia), суякларидан иборат.
Оёк кафти суяклари (ossa metatarsalia) бешта суяклардан иборат булиб, хар бир суякнинг бошчаси, танаси ва асоси бор.
Оёк бармокларининг суяклари -фалангалар (ossa phalanges) бош бармокдан бош барчасидан учтадан суяклардан иборат булар проксимал фаланга, медиал фалангалар.
Оёк кафт олди суякларида биринчи суякланиш нукталари эмбрионнинг 6-9 ойлиги давридан бошланиб, 12-16 ёшгача давом этади. Кафт суякларининг биринчи суякланиш нуктаси 3-6 ёшда бошланиб, 12-16 ёшда тухтайди.
Бармок суякларида биринчи суякланиш нуктаси 3 ойликда бошланиб, 18-20 ёшда тугайди.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling