Қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси Режа: Илдизмевалилар аҳамияти


Download 361.3 Kb.
bet4/8
Sana04.01.2023
Hajmi361.3 Kb.
#1078369
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ildizli mevalar yetishtirish texnologiyasi

Қанд лавлагидан 1 тонна илдизмева ва тегишли барг ҳосили олиш учун кўп миқдорда, яъни 6 кг азот, 2 кг фосфор ва 6,7 кг калий элементларини талаб қилади. Бундан ташқари ўсимликларнинг нормал ҳаёт фаолияти учун лавлаги ўсимлигига микроэлементлардан: магний, бор, темир, олтингугурт, марганец, мис ва бошқалар керак.

Қанд лавлагини таркибида гумус миқдори кўп, механик таркиби соз бўлган тупроқларда экиш яхши натижалар беради. Таркиби оғир, лой ва енгил қумлоқ тупроқларда лавлаги ёмон ўсади.

Қанд лавлагини таркибида гумус миқдори кўп, механик таркиби соз бўлган тупроқларда экиш яхши натижалар беради. Таркиби оғир, лой ва енгил қумлоқ тупроқларда лавлаги ёмон ўсади.

Тарқалган нав ва дурагайлар: «Ялтушковский» дурагайи, «Ялтушковский односемянный», Львовский» дурагайлари, «Рамонская односемянная 32», «Весело-полянская односемянная», Астро, «Гина», Клавдия, Ромео, Флора, Цериз, Элдона, Садо ва бошқа навлар синовдан ўтмоқда.

Етиштириш агротехникаси.

Қанд лавлаги алмашлаб экишда кузги дон экинлари, ем-хашак ўтлар, беда, силос, ва дон учун маккажўхори ва бошқа экинлардан бўшаган майдонларга экилади.

Пахтачилик хўжаликларида ғўзадан кейин, бир майдонга кетма-кет қанд лавлаги экиш ман этилади, 3-4 йилдан кейин қайтариш мумкин, чунки бунда экинлар илдиз чириш касаллиги билан касалланиб, ҳосил 30-40% камайиб кетиши мумкин.

Асосий ишлов бериш – кузда ўтмишдош экин йиғиштириб олингандан сўнг 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Агарда кузда об-ҳаво яхши келса, ерни текислагич ёрдамида текисланади.

Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлиб, ер қотиб қолган бўлса, борона билан чизелланиб, юмшатилади ва енгил текисланади.

Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлиб, ер қотиб қолган бўлса, борона билан чизелланиб, юмшатилади ва енгил текисланади.

Шўрланган ерларни шудгорлашдан сўнг, суғориш учун поллар (чеклар) олинади, декабр-феврал ойларида шўр ювилади, сўнгра олинган поллар текисланади, дала чизелланади ва экишдан олдин текисланиб борона қилинади.


Download 361.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling