Қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси Режа: Илдизмевалилар аҳамияти
Download 361.3 Kb.
|
ildizli mevalar yetishtirish texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳосилни йиғиш ва сақлаш.
- Уруғчилиги.
Азотли ўғитлар учга бўлиб берилади: N20 - экиш билан бир вақтда, N90 - биринчи сувдан, N90 - иккинчи сувдан олдин берилади. Ўсимликларни азот ўғити билан озиқлан-тириш июл ойининг бошларида тугалланиши зарур, чунки азот билан озиқлантириш кечик-тирилса, пояси тез ривожланиб, илдизмеваси таркибидаги қанд моддаси камайиб, қишда сақланиш ёмонлашади.Ҳосилни йиғиш ва сақлаш.Ҳосилни йиғиш ва сақлаш.Ҳосилни йиғиштиришдан олдин (октябр охири - ноябр бошларида) баргни КИР 1,5 ёрдамида ўриб олиш, илдизмевасини МТЗ 80 ёки МТЗ 60 тракторларига ўрнатилган махсус лавлаги куракча-ларида ёки ғўзапоя кавлагичларида кавланади.Илдизмеваларни сақлайдиган энг кўп тарқал-ган усул чуқурлиги 50-70 см, кенглиги 150-200 см, узунлиги илдизмеваларни миқдорига қараб тайёрланган ҳандакларга кўмиб қўйилади. Илдизмевалар яхши сақланиши учун ҳандак-нинг четлари қия ва ўртаси ўйилиб ҳар 4-5 м жойга ҳаво алмашиб туриши учун шамол парраклар ўрнатилади, сўнгра ҳандаклар сомон ёки тупроқ билан беркитилади.Уруғчилиги.Уруғлик учун экиладиган лавлаги қанд олинадиган лавлагига қараганда бир ой кеч экилади. Тупроқни экишга тайёрлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш одатдаги экиш билан бир хил бўлади. Ўсимликнинг кўчат қалинлиги гектарига 160-180 минг туп, пог.метрда ўсимликлар ягана қилингандан сўнг 10-12 та ўсимлик қолдирилади, шунинг эвазига уруғлик илдизмева-ларнинг вазни 250-300 г/га тенг бўлиши керак.Ўсимликларга ишлов бериш: 2-3 марта культивация ва 1-2 чопиқ қилинади, биринчи ва иккинчи суғоришдан олдин 75-80 кг азотли ўғит билан озиқлантирилади.Суғориш тизими илдизмеваларни озуқа учун етиштириш билан бир хил. Уруғлик илдизмевалар октябрнинг охири ва ноябр совуғи тушмасдан олдин озуқа учун илдизмеваларни йиғиштирадиган механизмлар билан йиғиштирилади. Илдиз-мевалар қўлда тозаланганда илдизмевалиларнинг бошчасидаги барг бандлари 3-4 см узунликда кесилади ва сақланадиган жойга келтирилади. Уруғли илдизмевалар сақланадиган ҳандакларнинг катталиги, озуқа учун олдизмевалар сақланадиган ҳандаклар билан бир хил, лекин ҳаво алмашиши учун қўйиладиган шамоллатгичлар ҳар 2 метрга ўрнатилади.Download 361.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling