Қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси Режа: Илдизмевалилар аҳамияти


Download 361.3 Kb.
bet3/8
Sana04.01.2023
Hajmi361.3 Kb.
#1078369
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ildizli mevalar yetishtirish texnologiyasi

XVIII-XIX асрларга келиб лавлаги илдизмеваси хўраки, қанд ва озиқ йўналишида экиладиган бўлди. Қанд лавлаги ўртача иқлим ўсимлиги бўлиб, у Канада, Дания, Швеция, Германия, Франция, Польша, Украина, Россия, Латвия, Белоруссия, Туркия мамлакатларида кенг тарқалган.

Ер юзида қанд лавлаги 7,9 млн.га майдонига экилади. Ўзбекистонга қанд лавлаги XX аср бошида келтирилиб, асосан қанд заводларига маҳсулот етиштириш учун экилиб, катта майдонларга экилмаган. 1999 йилда 14,0 минг/га суғориладиган ерларга қанд лавлаги экилган.

Қанд лавлаги серҳосил экин бўлиб ер юзида (1994 й.) ўртача 32,8 т/га илдизмева ҳосили олинган. Ўзбекистонда (1998 й.) 119,7 ц/га илдизмева олинган. Уруғ ҳосили 15-20 ц/га.

Биологик хусусиятлари

Қанд лавлаги икки йиллик ўсимлик бўлиб, ўсув даври иккига бўлинади.

Биринчи йили илдиз мева ва тўпбарг ҳосил қилади ва 150-170 кун давомида ривожланади.

Иккинчи йили ана шу илдизмевалар қайта далага экилгач ўсиб, поя, гул ва уруғ ҳосил қилади. Бу давр 100-120 кун давом этади. У биринчи йили шимолий туманларда 1800-2000°С фойдали ҳарорат талаб қилади. Кейинги йили эса 2500-3500°С ҳарорат ривожланиши учун сарфланади.

Биологик хусусиятлари

Қанд лавлаги уруғи +2-5°С иссиқликда уна бошлайди, +6-7°С да майса ҳосил қилади. Майсалари баҳорги –4-5°С совуққа чидайди. Лавлагида фотосинтез жараёни ва ривожланиш иссиқлик ҳарорати +20-25°С бўлганда жадал кечади.

Кузда ўсимликнинг ўсиши +2-4°С бўлганда тўхтайди. Оналик илдизмева +3-4°С да яхши сақланади.

Қанд лавлаги ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб намга талабчан, қурғоқчиликка чидамли. Уруғ бўртиши ва униши учун уруғнинг оғирлигига нисбатан 150-170% сув сарфланади.

Илдизмеваларни йиғиштириш пайтида ёки қишда юқори ҳароратда сақланса, илдизмевалар келгуси йили экилганда улардан тупбаргчалар гулпоя униб чиқиб, уруғ шохчалари ўсиб чиқмайди.

Илдизмеваларни йиғиштириш пайтида ёки қишда юқори ҳароратда сақланса, илдизмевалар келгуси йили экилганда улардан тупбаргчалар гулпоя униб чиқиб, уруғ шохчалари ўсиб чиқмайди.


Download 361.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling