Қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси Режа: Илдизмевалилар аҳамияти


Download 361.3 Kb.
bet7/8
Sana04.01.2023
Hajmi361.3 Kb.
#1078369
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ildizli mevalar yetishtirish texnologiyasi

Суғориш тизими илдизмеваларни озуқа учун етиштириш билан бир хил. Уруғлик илдизмевалар октябрнинг охири ва ноябр совуғи тушмасдан олдин озуқа учун илдизмеваларни йиғиштирадиган механизмлар билан йиғиштирилади. Илдиз-мевалар қўлда тозаланганда илдизмевалиларнинг бошчасидаги барг бандлари 3-4 см узунликда кесилади ва сақланадиган жойга келтирилади. Уруғли илдизмевалар сақланадиган ҳандакларнинг катталиги, озуқа учун олдизмевалар сақланадиган ҳандаклар билан бир хил, лекин ҳаво алмашиши учун қўйиладиган шамоллатгичлар ҳар 2 метрга ўрнатилади.

Типик ҳолатдаги уруғлик илдизмевалар ажратилади, касалланган, ўлчами катта илдизмевалар ажратиб олиб ташланади.

Типик ҳолатдаги уруғлик илдизмевалар ажратилади, касалланган, ўлчами катта илдизмевалар ажратиб олиб ташланади.

Баҳорда ҳандак очилгандан сўнг, сараланган илдизмевалар қайта сараланади ва сўнгра уруғлик илдизмевалар экилади.

Асосий ва экишдан олдин тупроқни экишга тайёрлаш, солинадиган фосфор ва калий ўғитлари миқдори лавлагининг биринчи йили етиштириш билан бир хил.

Уруғлик илдизмеваларни экиш февралнинг охири ва мартнинг бошларида олдиндан тайёрланган қатор оралари 60 см қилиб қўлда экилади. 1 пог.метр ерга 2-3 дона лавлаги илдизмеваси экилади.

Илдизмевалар қуриб қолмаслиги учун 2-3 см қалинликда тупроқ билан бекитилади. Ўсиш нуқтаси қуриб қолган илдизмевалардан уруғ пояси ўсиб чиқмайди ва уруғ ҳосили камаяди.

Илдизмевалар қуриб қолмаслиги учун 2-3 см қалинликда тупроқ билан бекитилади. Ўсиш нуқтаси қуриб қолган илдизмевалардан уруғ пояси ўсиб чиқмайди ва уруғ ҳосили камаяди.

Экилган уруғлик илдизмевалар ўсиш даврида 1-2 марта қўлда чопиқ қилинади ва 1 марта 90 кг/га азот билан озиқлантирилиб, ўсимликлар гулпоя чиқара бошлаши, гуллаши, уруғ туганаклари ривожлана бошлаганда суғорилади. Уруғ ҳосилининг умумий уруғ туганакларидаги уруғлар 70% қўнғир рангга кирганда эрталаб қўлда ўрилади. Ўрилган уруғликлар хирмонга ёки асфалтланган жойга келтирилади ва 20-30 см қалинликда ёйиб қуритилади. Уруғликлар пояси тезроқ қуриши учун ҳар куни ағдариб турилади.


Download 361.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling