Андижон ҳайвонот боғИ
ЭКОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу
- Дарснинг бориши. Кириш
- Асосий қисм.
ЭКОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШАликобулова К.Н Мархамат агросаноат касб-хунар коллежи Таълимда ўқитувчининг фаолияти ўқувчиларга илмий билимларни бериш билан биргаликда тарбия, мустақил ва ижодий фикрлаш, табиатга муносабатларини онгли равишда бўлиши, ахборот – технологияларидан фойдаланишни тўғри жиловлаш, миллий қадирятларимизни сингдиришга қаратилиши зарур. Бу соҳада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг кўплаб асарларида таълимда тарбиянинг аҳамияти, эски таълим тизимни энг ёмон қусур эканлиги тўғрисида айтган сўзлари юқоридаги айтилган фикрларни тасдиқлайди. Биология фанлари доктори, профессор М.Очилов “Янги педагогик технологиялар”, Ж.О.Толипованинг “Биологияни ўқитишда педагогик технологиялар” номли дарсликларида ҳозирги кунда биология фани ўқитувчиларининг иш фаолиятларида илмий-методик тайёргарлигини ошириш, уларниниг рақобатбардошлилигини таъминлаш, замонавий методик билим, кўникмалар ва малакаларини таркиб топтиришга имкон берадиган биология таълими жараёнда дидактик ўйин, муаммоли, модул таълим, ҳамкорликда ўқитишни такомиллаштириш кераклиги тўғрисида батафсил ёритилган. Мазкур мақолада биология дарслигининг экология бобини ўқитилишда дидактик ўйин технологиясидан фойдаланиш усуллари баён этилди. Мақсадимиз ўқувчи фаолиятида ўз иқтидори, қизиқиши, билимини ва ўзлигини намоён этишга шахсий ижобий хислат ва фазилатларини шакиллантиришга замин тайёрлаш, мулоқот маданиятини эгаллашга имкон яратишдир. Мавзу: Биогеоценозлар ва уларнинг хусусиятлари. Озиқ занжирлари ва экологик пирамидалар. Дарснинг мақсади: Экологик билимларнинг илмийлик даражасини янада ошириш, экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиршга кўмаклашиш. Дарснинг бориши. Кириш: Ўқитувчи бундан аввалги ўтилган “Турларни муҳофаза қилиш” мавзусини ўқувчиларга такрорлаш мақсадида ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб, уларга топшириқларни тушунтиради. Бунда ҳар бир иккала гуруҳ доскга “Қизил китоб”нинг расми чизилган ватмон қоғозни ёпиштирадилар. “Қизил китоб”нинг устига шу мавзуга оид қандай билимларга эга бўлсалар ёзиб ёпиштирадилар. Қайси жамоа кўп терминларни ва бошқа “Қизил китоб”га оид маълумотларни ёзсалар шу жамоа ғолиб бўладилар. Рағбатлантириш мақсадида тангачалар берилади. Асосий қисм. Ўқитувчи янги мавзуни режалар кетма-кетлигида тушунтириб беради. Шунданг сўнг ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида доска тенг иккига бўлиниб ўқувчиларнинг ичидан ҳохловчиларни доскага таклиф қилинади. Улар озуқлар занжирини (яъни нимани ейиши) тўғри ёзишлари керак. 1-жамоага қуруқликдаги, 2-жамоа сув муҳитидаги консументларни ёзадилар. Масалан: Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling