Андижон ҳайвонот боғИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ВИТАМИНЛАР» МАВЗУСИНИ ЎКИТИШДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
1-жамоаўсимликлар → шиллиқурт → қушлар бошоқли ўсимликлар → кемирувчилар → илонлар ўт → чигиртка → ўтлоқ қушлари 2-жамоаЧивин → қурбақа → турна Чувалчанг → балиқ → чағалай Сув ўтлари → шиллиқурт → қисқичбақа Қисқичбақа → балиқлар → китлар Ушбу кетма-кетликни тўғри ёзган ўқувчига яна рағбатлантириш учун тангачалар берилади. Дарс давомида дарсни янада мустахкамлаш учун “Автобус” ўйини ташкиллаштирилади. Бунинг учун ҳоҳлаган бир нафар ўқувчини автобус бошқарувчиси этиб сайланади ва биринчи партага ўтказилади. Қолган ўқувчилар (гўёки) ўзини пиёда сифатида бекатда автобус кутиб, хонанинг бир томонида турадилар. Автобус бошқарувчиси битта-битта ўтилган мавзу бўйича саволларни беради. Саволларга тўғри жавоб берган ўқувчи “автобус”га чиқиб “ўриндиқ”қа ўтиришга таклиф этилади. Савол-жавобда иштирок этмаган ўқувчилар “бекат” да қолиб кетадилар. Ўйин сўнгида “автобус” га чиққан ўқувчилар тангачалар билан рағбатлантирилади. Тўплаган тангачаларига қутига нархлар қўйилган меваларни сотиб оладилар. Дарс сўнгида дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар аъло бахолар билан баҳоланадилар ва уйга топшириқларни оладилар. «ВИТАМИНЛАР» МАВЗУСИНИ ЎКИТИШДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШМухаммаджонова Г.М., Қўзиев Ш.Н., Долимова С.Н., Умарова Г.Б. Ўзбекистон Миллий Университети Жамият ривожланишининг турли боскичларида, таълим жараёнига қўйиладиган талаблар орасида ёш авлодни ўқитиш ҳамда тарбиялаш долзарб масалалларидан бири бўлиб колмокда. Муаммоли таьлим масалаларига бўйича илмий-педагогик тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Биология дарсларида муаммоли таълим технологияларини мухим ўрин тутишини синаб кўриш мақсадида ўрта таьлим талабалари билан “Одам ва унинг саломатлиги” фани бўйича ўтказиладиган дарслардан “Витаминлар” мавзусини танладик. Муаммоли дарс “Ақлий хужум” технологияси асосида ташкил этилди. Бунинг учун иккита синф танланиб бири назорат, иккинчиси тажриба синфлари деб белгиланди. Биринчи синфда ўқитиш аньанавий усулда, тажриба синфида эса ноанавий муаммоли. ”Ақлий ҳужум” дарси тарзда ташкил этилди. Дарсни ташкилий босқичлари қуйидагилардан иборат бўлди. 1-босқич: Руҳий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ўқувчиларни тенг сонли кичик гуруҳларга (4-5 ўқувчи) ажратиш; 2-босқич: Кичик гуруҳ вакилларига муаммоли саволлардан иборат бўлган ўқув саволларини топшириш; 3-босқич: Ўқитувчи томонидан технологияни ўтказиш ва қилиниши лозим бўлган топшириқларни дидактик мақсади билан ўқувчиларни таништириши; 4-босқич: Ўқувчиларни билиш фаолиятини ўрганилиши керак бўлган мавзу ўқув муаммоларини ҳал этишга йўналтириш; 5-босқич: Ўқувчиларнинг мавзу матни бўйича бажарилган ахборотларни тинглаш. 6-босқич: Кичик гуруҳлар ўртасида мавзуга доир ўқув баҳси ва мунозара ўтқазиш; 7-босқич: Ўқитувчи мавзуни умумлаштириб мустаҳкамлайди ва ҳулоса қилади; “Ақлий ҳужум” дарсининг тузилиши қуйидагича бўлди: I. Ўқитувчини кириш сўзи. Бунда ўқитувчи дарс мавзусининг мақсади ва вазифалари, илмий мунозара ўтказиладиган муаммоларнинг умумий тафсилоти, дарсда ўқувчилар гуруҳи бажарадиган ўқув топшириқлари билан таништиради. II.Ўқувчиларни тенг сонли кичик гуруҳларга ажратиш; III.Ўқувчилар фаолияини мунозарали ва муаммоли масалаларни бажаришга ва ҳал этишга йўллаш. IV.Ўқувчилар гуруҳи ўртасида ўқув баҳси ва мунозарани ташкил этиш. V.Ўқув баҳси ва мунозарага якун ясаш. VI.Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш. Ўқув баҳси ва мунозараларда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади ва рейтинг баллар тизимига кўра баҳоланади. VII.Уйга вазифа бериш. VIII.Дарсни умумий якунлаш Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling