Андижон ҳайвонот боғИ
АВТОТРАНСПОРТНИНГ АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
АВТОТРАНСПОРТНИНГ АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРИИ.Сулаймонов Р.Юлбарсов Андижон тиббиёт институти Инсоният ХХI аср, фан-техника асри ахборотларини жадал суръатда алмашув асрида тиғиз глобал ўзгаришлар шароитида яшар экан ўзининг табиий, ижтимоий ва бошқа манфаатлар тизимида экология, атроф-мухит, табиий шароит мусаффолигига бугун хар қачонгидан кўра кўпроқ эхтиёж сезмоқда. Айниқса хозирги даврда инсон саломатлиги учун энг хавфли манбалардан бири автотранспорт воситаларидан чиқарилган захарли газлардир. Хозирги кунда дунё бўйича 800 млн.дан ортиқ автомобиллар мавжуд бўлиб, уларнинг 85 % ини енгил автомобиллар, 15 % ини эса юк машиналари ва автобуслар ташкил этади. Илмий башоратлардан маълум бўлишича 2015 йилга бориб, автомобиллар сони 1.5 млрд.га етиши кутилмоқда. Автомобиллар бир томондан, атмосферадан тирик организмлар учун зарур бўлган кислородни ютади, иккинчи томондан эса атрофмухитга турли хил захарли газлар чиқаради. Автотранспорт воситалари билан атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дудбуронлардан чикарилган газларнинг таркиби ва миқдорига, транспорт харакати тезлигига, машиналар сонига, кўчаларнинг катта-кичиклигига, уларнинг лойихасига, релъефига, турар жойларнинг топографик холатига, жойларнинг иқлим шароитига ва метеорологик омилларга боғлиқ. Автотранспортларнинг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллари ис гази, углеводородлар, азот оксидлари, альдегидлар, кетонлар, органик кислоталар, қўрғошин ва бошқалар аксарият холларда гигиеник нуқтаи назардан жуда зарарли хисобланиб, белгиланган меъёрдан ортган холда бўлади. Яна шуниси мухимки, автомобил транспортидан чиқаётган захарли газлар асосан атмосферада одам бўйи баробарида жойлашади. Умуман олганда, автомобил транспортидан 250 дан ортиқ турдаги захарли газлар чиқади. Қуйидаги жадвалда автомобил транспорти ишлатадиган асосий ёнилғи турлари ва улардан чикадиган захарли газлар миқдори келтирилган. Бензин ва солярка ишлатадиган ички ёнар двигателларнинг дудбуронидан чиқадиган захарли газлар (1000 литрга, кг)
Тадқиқотчиларнинг фикрича катта шахарларнинг деярли барчасида худудининг 90 % қисмини концентрацияси меъёрдан катта бўлган азот оксиди (NO2) ва углерод оксиди (СO2) эгаллагандир. Автотранспорт воситасида атмосфера ҳавосига ташланадиган баъзи захарли газлар метеорологик шароитларда фотокимёвий ўзгаришларга учрайди. Азот қўш оксиди парчаланиб, азот оксидига айланади, натижада атомар холидаги оксиген (кислород) хосил бўлади, алъдегид ва кетонлар эса радикалларни пайдо қилади. Бу кўринишдаги реакциялар навбатдаги иккинчи реакцияларнинг келиб чиқишига ёрдам беради, оқибатда ўта захарли таркибга эга бўлган смог хосил бўлади. Смог кўзнинг шилиқ қаватлари ва томоқ яллиғланишига олиб келади, ўсимликларни қуритади, кўришни қийинлаштиради, аксарият ҳолларда нохуш оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. 1940 йил смог ходисасидан Лондон шаҳрида 4 кеча кундуз давомида 3000 киши халок бўлган. Юқорида таъкидлаганимиздек, автомобил энг актив кислород ютувчи ҳамдир. Хозирги замонавий автомобил 1 кг бензин ёқиши учун 12 м3 ҳавони ифлослайди ёки кислород эквивалентига айлантирилса 250 л кислородни истеъмол қилади. Инсон бир сутка давомида 15.5 м3 (20 кг) ҳавони йил давомида эса 7.5 т ҳавони ютади. АҚШ автомобил транспорти истеъмол қиладиган кислород микдори унинг худудида регенерация қилинадиган кислород миқдоридан икки баробар катта экан. Аниқланишича, 1 гектар майдондаги яхши холдаги дарахтзор 1 йилда 4.6-6.5 тонна ис газини ютиб 3.5-5.0 тонна кислород ишлаб чиқаради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шамолсиз ва атмосфера босими кичик бўлган холларда ундаги автомобиллар оддий холлардагига нисбатан 15% кўпроқ кислоролд истеъмол қилар экан. Маълумки бундай холларда кишиларда салбий холат юзага келади, агар ҳавода кислород миқдори 17 % ни ташкил этса кишиларда дармонсизлик, бетоблик, бехоллик кузатилади, 12% ни ташкил қилса хаёт учун хавф туғилади. Бироқ автомобил транспорти инсониятнинг ажралмас бир бўлагига айланиб қолган. У инсонлар оғирини енгил, узоғини яқин қилади ва ижтимоий ҳаётида жуда катта икониятлар яратади. Шундай экан биз автомобил транспортини янада такомиллаштириб, унинг зарарли таъсирини камайтиришиннг чора тадбирларини топишимиз лозим. Шу нуқтаи назардан қуйидагиларга амал қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди: атмосферага кам захарли чиқинди чиқарадиган ёнилғи турига ўтиш; ички ёнар двигателларни такомиллаштириб ёнилғиларни тўлиқ ёниш даражасига эришиш; ёнилғининг ёниш жараёнида ишлатилган газларнинг зарарлилик миқдорини камайтирувчи мазсус антидетанацион киришмалар киритиш; автомобил йўлларини замон талабларига мос келадиган даражада қайта қуриш; транспорт оқимини оқилона ташкил қилиш ва бошқариш; пиёдалар қатнови катта бўлган чоррахаларда ер ости йўлакларини ташкил этиш; шаҳар ичидан ўтувчи поезд йўлларини шаҳар четига олиш; яшил майдонларни кўпайтириш, ҳавони яхши тозаловчи ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этмайдиган дарахт турларини экиш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга оширилса ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб қолган автомобил транспортининг атроф муҳитга ва тирик организмаларга салбий таъсирини салмоқли даражада камайтирилган бўлар эди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling