Андижон ҳайвонот боғИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАККАЖЎХОРИ ИЛДИЗ РИЗОСФЕРАСИ ВА ТУРЛАР ТАРКИБИ
Список литературыКулаева О.Н. Гормональная регуляция физиологических процессов у растений на уровне синтеза РНК и белка // Тимирязевское чтения. Москва, 1982. 83 стр. Полевой В.В. Физиология растений. – Москва: «Высшая школа» - 1989. 38-40 стр. 3. Рубин Б.А., Абдулаев А.А. Физиология хлопчатника. Москва: «Колос» - 1977. 47-48 стр. МАККАЖЎХОРИ ИЛДИЗ РИЗОСФЕРАСИ ВА ТУРЛАР ТАРКИБИИ.Мухаммедов, А.Обидқориев Андижон давлат университети Маълумки ризосфера бактериялари турли хил биологик (витаминлар, ферментлар ва ўстирувчи) моддаларни синтезлайди. Микроорганизмлар ҳаёт фаолиятидаги бу махсулотларнинг моддалар алмашинуви ва ўсимлик ўсишига тўғридан – тўғри таъсири ҳозирги вақтида тўла тасдиқланган. Андижон вилояти Хўжобот туманида экиладиган маккажўхори ризосфера микрофлораси ўрганиш натижасида бирқатор микроорганизм турлари мавжуд хусусан: Psevdomonas radiobacter штамм 86, Ps. liquida штамм 16, Bakterium album штамм 14, Ps. sinuosa штамм 25, Ps. liquefaciens штамм 26, Ps. liquida штамм 19, Ps. herbicola штамм 66, Ps. fluorescens melochlora штамм 109 ва бошқалар аниқланди. Аммо тажрибалардан маълум бўлдики, Ps. liquefaciens штамм 26, Ps. liquida штамм 19, Ps. herbicola штамм 66 ва Ps. fluorescens melochlora штамм 109 ўсимталар ўсишига салбий таъсир кўрсатиб, ушбу микроорганизм турлари билан зарарланган маккажўхори уруғлари униб чиққан, аммо ўсимталари 4 – 5 кундан сўнг шилимшиқлашган, илдизлар қорайиб қолиб, тез кунда ўсимликлар нобуд бўлган. Икки мавсум ўтказилган тажрибалардан маълум бўлдики, ўсиш фаоллигини кўпроқ Ps. radiobacter штамм 86(2) келтириб чиқариб, Ps. radiobacter штамм 17 ва Bact. album штамм 30 бактериялари эса фақат маккажўхорининг вегетатив органлар масса оғирлигини оширди. Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Ps. radiobacter нинг 86(2) штамми микроорганизмларни кўпайишига яхши таъсир кўрсатади, хусусан Azotobacter chroococcum. Маккажўхори илдизи ризосферасида кўпроқ Psevdomonas, Bakterium ва Chromobakterium туркумларига мансуб 25 тури учраганлиги ўрганилди. Уларнинг ичида Ps. radiobacter, Ps. herbicola, Bact. agile, Bact album, Chr. chlorinum доминант турлар ҳисобланади. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки маккажўхори ризосфера микрофлорасининг гурухлар бўйича таркиби, ачитувчи бактериялар, целлюлозани парчаловчи бактериялар, спорали бактериялар ва нитрификацияловчи бактерияларнинг йиғиндисидан ташкил топганлиги аниқланди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling