Андижон ҳайвонот боғИ


БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР


Download 1.14 Mb.
bet85/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР


Утенова Г.У , Турениязова Р.
Нукус давлат педагогика институти
Замонавий шароитда Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида ривожланган хорижий мамлакатларнинг ўқитиш амалиётида қўлланилаётган илғор педагогик технологиялар ва таълим инновацияларидан фойдаланилмоқда. Билимлар соҳаси ва ижтимоий амалиёт соҳаси каби жаҳон ривожланиш умумий тенденциялари ва қонуниятларига биноан ривожланади. Шунинг учун касбий-педагогик таълим чет эл тажрибаларини ўрганиш уни илмий тушуниш илғор ғоялардан миллий таълим амалиётида фойдаланиш айниқса долзарб ҳисобланади. "Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги позитив жаҳон тажрибасини ҳисобга олиш узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими барча элементларига тааллуқли ва унинг ривожланиши омилларидан бири ҳисобланади". Шу билан бирга миллий ғоялар ва анъаналарда қурилган таълим ҳар доим миллий ривожланиш масалаларига жавоб беришини эсда тутиш керак. Бундай таълимнинг техник ёки ташкилий шакллари турлича бўлиши мумкин баъзан умуман одатдан ташқари тасаввур қилиб бўлмаган кўринишларга эга бўлиши мумкин.
Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти бой чет эл ва миллий тажрибалар тадқиқотлар йўналишлари умуман долзарблигини тасдиқлайди. Янги педагогик ахборот ва телекоммуникация технологиялардан фойдаланишга асосланган таълим олиш усулидан бири ҳисобланган масофали таълим моҳиятини тушунишга бизни яқинлаштиради. Таълимнинг синтетик интеграл ва гуманистик шакли ҳисобланувчи масофали ўқитишнинг айнан назарий ва амалий масалалари таълимни ислоҳ қилиш шароитларида миллий таълим тизими олдида турган муаммолар катта қисмини ҳал этиши керак.
Чет эл таълим тизимларида масофали (модул) ўқитишнинг ташкил топиши ва ривожланиши жараёнини ўрганишда таълим муассаларида масофали ўқитишни амалий ташкил қилиш турли шакллари ва вариантларини ҳамда масофали таълимни дидактик таъминлаш воситаларини таҳлил қилишга эътиборни қаратиш зарур.
Масофали таълим - масофада туриб ўқув ахборотларини алмашиш воситаларига асосланувчи махсус ахборот таълим муҳити ёрдамида таълим хизматлари тўпламидан иборат
Масофали таълим - ўқитувчиларга ўрганилаётган материал асосий ҳажмини етказиб беришни ўқитиш жараёнида ўқитувчилар ва талабаларнинг интерактив ўзаро алоқаларини, талабаларга ўрганилаётган материални мустақил ўзлаштириш бўйича мустақил ишлаш имконини беришни ҳамда ўқиш жараёнида уларнинг олган билимларини ва кўникмаларини баҳолашни таъминловчи ахборот технологиялари тўплами.
Келтирилган тушунчалардан таққослаш тадқиқотини ўтказишда дунёда масофали ўқитиш таълим муҳити қандай шаклланишига асосий эътиборни қаратиш зарурлиги кўриниб турибди. Шу билан бирга бизни биринчи навбатда таълимнинг мана шу соҳаси ривожланиши тенденциялари қизиқтиради. Умуман таълимнинг ноанъанавий шаклларига ўтишда дунё тенденциялари янги ахборот технологиялари бўйича тайёргарлик олиб борувчи касбий ўқув юртларининг сони ортиб бориши кузатилади.
Республикамизда жорий этилган узлуксиз таълим тизими олдида қўйилган муҳим вазифалардан бири таълим-тарбия жараёнида инновацион муҳит яратиш саналади.
Замонавий жамият ўзининг тез ва чуқур ўзгарувчан тавсифига эга бўлиб, бундай ўзгаришлар жамоатчилик тузилмалари, жумладан, мустақил давлатлар, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар, демографик сиёсат, урбанизация жараёнларида кўзга яққол ташланмоқда. Таълим ҳам глобал умумҳамжамият тузилмасининг алоҳида таркибий қисми сифатида жамиятда бўлаётган барча ўзгаришларни ҳисобга олиши, ана шу асосда ўз тузилиши ва фаолият мазмунини ўзгартириши зарур. Бугунги кунда таълимнинг жамият ривожланиш суръатларидан ортда қолаётганлиги, таълим жараёнида қўлланилаётган технологияларнинг замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги ҳақидаги масала дунё ҳамжамияти томонидан тез-тез эътироф этилмоқда. Чунки таълим ҳам ижтимоийлаштириш вазифасини бажарувчи сифатида жамиятдаги ўзгаришлар ортидан бориши ҳамда унинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши керак. Бироқ жамият ривожланиши ва таълим тизими ўртасидаги муносабат мураккаб кўринишга эга бўлиб, юқори даражадаги жўшқинлик билан фарқланади. Таълим барча фаол ва суст ўзгаришлар таъсирини қабул қилавермайди, жамиятда бўлаётган воқеаларга эса ўз таъсирини ўтказади. Ана шу нуқтаи назардан таълимдаги ўзгаришлар фақатгина натижа сифатида эмас, балки жамиятнинг келгусидаги ўзига хос ривожланиш шартидир.
Маълумки, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаётган бугунги кунда кўплаб илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бу, бир томондан, фан-техниканинг янги соҳа ва бўлимларининг тараққий этиши туфайли унинг дифференциаллашувини таъминлаётган бўлса, иккинчи томондан, фанлар орасида интеграция жараёнини вужудга келтирмоқда.
Маълумки, бугун барча давлатлар таълимга имкон қадар кўп янгилик киритишга интилмоқда. Новаторликка қизиқиш уйғотиш, янгилик яратишга интилувчан шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, унда ижодкорлик руҳи ва муҳити ҳукм суриши лозим. Ана шундай долзарбликдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда педагогиканинг мустақил соҳаси – инновацион педагогика жадаллик билан ривожланиб бормоқда.
Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим олувчиларда келажакка масъулият ҳиссини ва ўз-ўзига ишончни шакллантиришдир. Ж. Боткин бошчилигидаги олимлар гуруҳи “Рим клуби” маърузасида инновацион таълимни анъанавий, яъни “норматив” таълимга муқобил сифатида билимларни эгаллашни асосий тури сифатида тавсифлади. Нормативли таълим “такрорланувчи вазиятларда фаолият хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштиришга йўналтирилган” бўлса, инновацион таълим янги вазиятларда биргаликда ҳаракатланиш қобилиятини ривожлантиришни кўзда тутади.
Биологияни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлик кўришига боғлиқ бўлади, акс ҳолда кутилган натижани бермаслиги табиий. Таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини орттириш бўйича ўзининг хусусий методикасини ишлаб чиқиши зарур.
Ушбу муаммоларни ҳал этишда инновацион технологиялардан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling