Андижон ҳайвонот боғИ
БОТАНИКА ДАРСЛАРИДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
БОТАНИКА ДАРСЛАРИДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИША.А.Имирсинова Андижон давлат университети Кейинги йилларда муаммоли вазиятлар методи асосида ўқитиш фақат Ўзбекистондагина эмас, балки бошқа мамлакатларда ҳам психолог олимлар, методистлар, ижодий ишлаётган ўқитувчиларнинг эътиборини тобора кўпроқ, жалб қилмоқда. Дарс материалини мантиқий таҳлил қилиш бу материалдаги муаммоли вазиятларни ажратиб кўрсатишга ва қўйилган муаммони ҳал қилиш юзасидан талабалар бажарадиган ишларнинг бутун боришини олдиндан аниқлаб қўйиш учун энг яхши имкон берадиган методик воситаларни белгилаб олишга ёрдам беради. Муаммоли дарснинг биринчи босқичи талабаларда қўйилган муаммога қизиқиш уйғотадиган, шу муаммонинг билимлар системасини эгаллашдаги аҳамиятини кўрсатиб берадиган тарзда ташкил қилинади. Қизиқиш эса ўз навбатида, талабаларда янги билимларни эгаллашга эҳтиёж туғдиради. Янги билимларни эгаллаш эхтиёжи эса - талабалар актив ўқув фаолиятининг зарурий шартидир. Фақат мана шундай эҳтиёжгина уларга дарс жараёнида қўйилган муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Муаммоли дарснинг шундан кейинги босқичлари - муаммони ҳал қилиш устида талабаларнинг мустақил иш олиб боришидан иборат бўлади. Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг бутун фаолияти ўқитувчининг назорати остида ўтади. Талабалар ташқи ҳаракатлардан ҳаёлий (ақлий) ҳаракатларга ўтадилар, бу эса уларга тўғри хулосалар чиқариш, янги тушунчани вужудга келтириш ва кейинчалик уни амалий фаолиятда қўлланиш имконини беради. Дарсда талабаларнинг мустақил ишлашини ташкил қилиш — ўқитувчининг энг қийин вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг маъноси шундан иборатки, ўқитувчи талабаларнинг ишларига раҳбарлик қилади, зарур пайтларда уларга ёрдамлашади. Бироқ кўпинча биология дарсларида педагогнинг ортиқча активлик кўрсатаётганини кузатамиз: дарснинг вазифаларини унинг ўзи ўртага қўяди ва уларни ҳал қилиш йўлларини ҳам ўзи кўрсатиб беради. Бундай холларда талабаларнинг активлиги чекланиб қолади, дарс эса муаммолилик хусусиятини йўқотади. Талабалар фаолиятининг юкорида баён қилинган схемасидан фойдаланиб, ботаника фанининг «Ҳужайра» мавзусида ўтказадиган айрим муаммоли дарсларнинг методикасини кўриб чиқамиз. Д а р с н и н г м а в з у с и : «Ўсимлик ҳужайралари». Дарс ўсимликларнинг ташқи тузилиши тўғрисидаги умумлаштирувчи суҳбатдан бошланади. Ўқитувчининг кўрсатмасига мувофиқ, ўқувчилар ўсимликларнинг органларини топадилар ва уларнинг номларини айтадилар, баъзи ўсимликларнинг ташқи кўринишини тасвирлайдилар, уларни бирбири билан таққослайдилар ва уларнинг ўхшашлиги ҳамда хилмахиллиги тўғрисида хулоса чиқарадилар. Ўсимликларнинг ташқи тузилиши, улар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутлар ҳақида талабалар илгари ҳосил қилган билимлар мазкур дарсда янги материални ўрганиш учун таянч бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчи ўзининг қисқача кириш сўзида ўсимликларнинг фақат тузилишидагина эмас, балки ички тузилишида ҳам ўхшашлик борлигини қайд қилиб ўтади. Аммо бунга қандай қилиб ишонч ҳосил қилиш мумкин? Талабалар олдида турган муаммо манашудир. Мазкур ҳолатда ўсимликнинг тузилиши тўғрисида талабаларда мавжуд бўлган билим билан (ўсимликнинг бутун танаси “органлардан” иборат) янги ўқув вазифасини ҳал қилиш жараёнида вужудга келган талаблар (ўсимликнинг ички тузилиши қандай) ўртасида вужудга келган номувофиқлик, яъни зиддият натижасида муаммо келтириб чиқарилади. Ботаникадан ўтказиладиган дастлабки дарсларда талабалар ҳали ўқув муаммосини ўзлари мустақил равишда ва аниқ таърифлай олмайдилар. Талабаларни бунга ҳар бир дарс сайин сабот билан ўргата бориш керак. Муаммони муваффақиятли ҳал қилиш учун ўсимликларнинг ички тузилишини қандай ўрганиш юзасидан изланишлар олиб борилиши керак. Талабалар ўз тахминларини айтадилар: 1) ўрганилаётган органни очиб кўриш; 2) катталаштирувчи асбобдан фойдаланиш. Талабалар муаммоли вазият устида ўйлаб кўриш натижасида мазкур дарсдаги муаммони, яъни «Ўсимлик органларининг ички тузилиши қандай ва уни қандай қилиб ўрганиш мумкин?» деган муаммони ўқитувчи ёрдамида белгилаб оладилар. Муаммонинг қўйилиши ва унинг мустақил ҳал қилиниши талабаларда билишга қизиқишни, яъни уларнинг билимларни эгаллашга, вазифани ҳал қилишга интилишини ривожлантириш учун муҳим омил бўлади. Муаммони ҳал қилишда вақтнинг асосий қисмини амалий иш эгаллайди. Талабаларнинг столларига помидор ва тарвуз меваларининг кесилиб, оқ қоғоз устига териб қўйилган тилимлари ва лупалар - аввал қўл лупалар, ундан кейин штативли лупалар қўйиб чиқилади. Иш жараёнида болалар ҳар бир ҳужайранинг ичи суюқ моддалар билан тўла эканини кўрадилар ва буни ўқитувчига айтадилар. Агар ҳужайра эзилса ёки кесилса, бу моддалар ҳужайра ичидан оқиб чиқади. Талабалар ўзлари бажарган амалий ишга асосланиб, муаммони тўғри ечиш йўлини топадилар. Бу эса уларга «Помидор (тарвуз) меваси ҳужайралардан иборат; ҳужайраларни ва уларнинг тузилишини катталаштирувчи асбоблар ёрдамида кўриш мумкин» деган хулосани чиқаришларига ёрдам беради. Бинобарин, лупа билан ишлаш болаларга муаммонинг тўғри ҳал қилинганлигини текшириб кўриш, яъни: «ҳужайралар шу қадар майдаки, уларни фақат катталаштирувчи ойна орқали билиб олиш мумкин» деган хулосага келиш имконини беради. Амалий иш тугагандан кейин ўқитувчи ўсимликларнинг ҳамма органлари ҳужайралардан ташкил топганлигини айтади. Илгари олинган билимларни эслаш ва шу асосда ўсимликларнинг барча ўрганиб чиқилган ҳужайралари ўртасидаги ўхшашликни аниқлаш энди ташқи объектларга суянмаган ҳолда, яъни фикран бажарилади. Иш талабаларнинг юқори фаоллигида ўтади. Бу фақат микроскопни ўрганиш ва созлаш, микроскопик препарат тайёрлаш ва уни микроскоп остида кўриш каби ўқувчиларнинг гашқи ҳаракатларида намоён бўладиган ташқи активликгина эмас. Бу ўринда ҳар бир талабада рўй берадиган фикрлаш активлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Юқорида баён қилинган «Ҳужайра» мавзусида дарсларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ана шу дарслар жараёнида талабалар ўзлари ўзлаштирган билимлар билан улар олдига ўқитувчи қўяётган янги муаммолар ўртасидаги боғланишни аниқлаш пайтида келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қиладилар. Билимлар ўртасидаги боғланишларни аниқлаш - мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, ушбу жараён пайтида талабалар вужудга келган вазиятни таҳлил, қиладилар фактлардан якунлар, хулосалар сари борадилар. Муаммоли дарснинг санаб ўтилган барча афзалликлари талабаларда илмий тушунчалар шакллантириш учун энг яхши шароит яратади. Муаммоли дарслар хилма-хил структурага эга бўлади. Масалан, баъзи бир дарсларда талабалардан сўраш ва ўтилган материални махсус равишда пухталаш бир-биридап ажратиб қўйилади. Дарсда сўраш ҳам, янги мавзуни мустаҳкамлаш ҳам, албатта зарур, лекин булар янги материални ўрганиш билан боғлаб ўтказилса ҳам бўлаверади. Бундай қилинганда дарсда анчагина вақт тежалади ва янги материални ўрганишга кўпроқ эътибор бериш имкони туғилади, бу иш ўқитувчининг талабалар билимини текшириб кўриши ва баҳолашига халақит бермайди. Ҳолбуки, кўпгина биология дарсларида вақтнинг каттагина қисмини (20-25 минутини) талабалардан ўтилган материални сўраб чиқишга ажратишдан иборат, каттагина камчилик ҳали ҳам тугатилган эмас. Aммo гan фақат вақтни тежашдагина эмас (лекин бу ҳам жуда муҳим). Гап яна шундаки, эски билимларнинг янги ҳосил қилинган билимлар билан узвий боғланиши талабаларнинг ўқув материалини мустаҳкам ўзлаштиришларига ёрдам беради. Чунки эски шартли рефлекслаp асосида янги муваққат боғланишларнинг вужудга келиши осон бўлади, илгари вужудга келган муваққат боғланишларнинг кўп марталаб такрорланиши эса уларни янада мустаҳкамлайди. Ўқитувчи дарснинг мазмунига қараб унинг турли босқичларида муаммоли вазиятни вужудга келтириши ва муаммоларни ўртага қўйиши мумкин. Айрим ҳолларда муаммоли вазият дарснинг бошидаёқ, яъни материални тушунтириш пайтида вужудга келса, бошқа ҳолларда лаборатория иши жараёнида ёки тажрибани намойиш қилиш пайтида вужудга келиши мумкин. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling