Андижон ҳайвонот боғИ


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МУЗЕЙЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ


Download 1.14 Mb.
bet86/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МУЗЕЙЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ


Г.А.Дусматова
Андижон давлат университети
Мустақилликка эрилишганидан сўнг, тарихга, ўтмишга бўлган эътибор кўпайди. Бунинг натижасида музейлар экспозициясига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Ватанимиз тарихи, тарих зарварақларида ўтмишда қирилиб кетган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қайта тикланиб музейларда холисона акс этилишига эришилди. Хусусан, синфдан ташқари машғулотларнинг олиб борилишида бой тарихий - меъморий обидаларни ўрганиш борасида музейларга экскурсиялар ташкил этиш алоҳида аҳамиятга моликдир.
Ўзбекистон Республикасининг ўз мустақиллигини қўлга киритиши бой маданий – маънавий меъросимизни ўрганиш, сақлаш, уни кенг ҳалқ оммасига тарғиб этиш ва келажак авлодга етказиб беришда янги имкониятлар очиб берди. Бунинг натижасида урф-одатларимиз, анъаналаримиз, халқ ўйинлари, диний маросимлари қаторида моддий маданий ёдгорликлар қайта тикланди.
Ҳозирга кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва психологик технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи талабаларни фақат тайёр билимларини эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, тахлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Бу борада ёшлар тарбиясида музейларнинг аҳамияти каттадир.
Талаба ёшларни Ўзбекистон Республикаси бой маданий меросга эга худудлари билан таништиришни оммавий ҳолда ташкил этиш лозим. Бу борадаги ишлар синфдан ташқари машғулотларда олиб борилишини таъминланиши кўзда тутилади. Ўзбекистон Республикасида моддий меросни музейлаштириш, уни сақлаш ва келажак авлодга етказиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Асрлар давомида Ўрта Осиё худудида яшаб, ривожланган хозирда қирилиб кетган ўсимлик ва ҳайвонот оламининг табиий кўринишининг музейлар экспозициясида холисона акс эттилишига эришилди. Талаба ёшларни уларга муҳаббат руҳида тарбиялаш сингари устувор вазифалар белгиланиши лозимдир. Музей экспозициялари замонавий технологиялар ёрдамида янада бойитилиб келинмоқда. Экспозициялардаги бир хиллик, одатий кўргазма ва экскурсиялардан воз кечилиб, унинг ўрнига янги услуб ҳамда йўналишларнинг ташкил этилиши айни муддаодир.
Давлат томонидан музейшуносликка ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 1998 йил 12 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинган. 2008 йил 12 сентябрда “Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Қабул қилинган фармон ва қонунларнинг ижросини таъминлаш борасида республикада мавжуд музейлар, музей – қўриқхоналар, уй музейлар қайта таъмирланди ва янги замонавий технологиялар билан таъминланди. Бу эса ўз навбатида музейлар фаолиятида тубдан ўзгаришлар бўлишига олиб келади.
Музейлар экспозицияларини қайта ташкил этиш ва такомиллаштиришда янги замонавий технологиялардан унумли фойдаланиб келинмоқда. Мисол тариқасида сўнгги вақтларда музейларда қўлланилаётган замонавий технологиялардан сенсор киосклар, мониторлар, мультимедия материалларини кўрсатиш мумкин. Одатда музей экспозицияси яратилганда музей фондида мавжуд бўлган экспонатларнинг барчасини намойиш этиш имконияти бўлмайди. Сенсор киосклар орқали музей экспозицияси ва экспонатлари ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш имкониятига эга бўлинади.
Мустақиллик тарихни тиклаш, маданий, маънавий меросимизни асраб авайлаш уларни келгуси авлодга безовол етказиш имконини берди. Ана шундай ижобий натижалар тарихимизни янада чуқурроқ ўрганиш борасидаги саъй-харакатларни муҳим босқичга олиб чиқди. Истиқлол туфайли кўплаб тарихий – маданий обидаларимиз қайта тикланди ва улар музейларга айлантирилди. Ҳозирги вақтда бундай масканлар ўзининг бетакрор тарихий -меъморий обидадалари, қадимий ёдгорликлар, қимматли маълумотлари билан хорижликларни ҳам ўзига жалб этмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мустақил Ўзбекистонда музейшуносликка берилаётган эътибор ниҳоятда катта. Моддий ва номоддий маданий меросимизни сақлашда ва келажак авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling