Андижон давлат университети компютер инженеринги факултетининг ат сервис 2 гурух талабаси


Download 210.17 Kb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi210.17 Kb.
#1523103
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ат 2

Банк ресурслари

кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган банклар тасарруфидаги ўз маблағлари ва қарз маблағлари йиғиндиси.


Бошқа депозит ташкилотлари (тижорат банклари) шарҳи
Бошқа депозит ташкилотлари (тижорат банклари) шарҳи – Халқаро валюта жамҳармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикасини шакллантириш бўйича қўлланма”сига мувофиқ бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) жамланма баланс ҳисоботи асосида шакллантириладиган таҳлилий жадвал.
БАНКОМАТ
банк автомати: банк мижозига мустақил равишда банк пластик картаси ёрдамида ўз ҳисобварағи бўйича оддий банк амалиётларни амалга ошириш имконини берувчи дастурий таъминот, асосан, банк пластик картаси орқали нақд пул ечиб олишга мўлжалланган.1
1 Қонунлар: Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР АВ 30.04.2004 й. 1344-сон), 1-банд, "ф" кичик банди
Бўлиб тўлаш

маҳсулот ва хизматлар хариди қийматини маълум бир муддат давомида қисман, бўлиб тўлаш усули. Мазкур тўлов тури чакана маҳсулотларни кредитга сотиш миқёсида кенг тарқалган. Тўловни бўлиб тўлашда томонлар ўртасида кредит мажбуриятлари юзага келади, яъни сотувчи ўз вақтида амалга оширилмаган тўловлар бўйича штраф ва пенялар ҳисоблашга ҳақли.1


Валюта
турли хил давлатларнинг пул бирлигининг умумий номи.
Валюта у ёки бу мамлакат ички ҳудудида қабул қилинган миллий валюта, бошқа мамлакат томонидан чиқарилган ҳорижий валюта ва бир неча мамлакатлар томонидан қабул қилинган коллектив валюта (масалан, евро) бўлиши мумкин. Миллий валюта мамлакат ҳудудида қонуний тўлов манбаи ҳисобланиб, унинг ҳақиқийлиги ҳукумат томонидан муҳофаза этилади. Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм. Валюта бошқа давлат валютасига айирбошлаш имкониятига қараб, эркин конвертаяция қилинадиган, қисман конвертаяция қилинадиган ва конвертаяция қилинмайдиган валюта турларига бўлинади.1
1 Қонунлар: ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-573-сонли «Валютани тартибга солиш тўғрисидаги» Қонуни, 4-модда

Download 210.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling