Андижон давлат университети компютер инженеринги факултетининг ат сервис 2 гурух талабаси


Download 210.17 Kb.
bet6/9
Sana17.06.2023
Hajmi210.17 Kb.
#1523103
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ат 2

Истеъмол кредитлари

жисмоний шахс (истеъмолчи)ларга унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитлар. Бундай кредитлар асосан жисмоний шахсларга автотранспорт сотиб олиш, уй жиҳозлари, электрон жиҳозлар, уй-жой таъмирлаш, саломатликни тиклаш, саёҳатга чиқиш мақсадларида ажратилади. Истеъмол кредитларининг молиявий (банк томонидан ажратиладиган исътемол кредитлари) ва товар (маҳсулотларни бўлиб тўлашга сотиш) истеъмол кредит шакллари мавжуд.1


1 Қонунлар: ЎзР 06.05.2006 й. ЎРҚ-33-сон "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонуни, 3-модда


Истеъмол нархлари индекси (ИНИ)
Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) – аҳоли томонидан истеъмол учун харид қилинадиган товар ва хизматлар умумий нархлар даражасининг ўзгариш кўрсаткичи. ИНИ белгиланган товар ва хизматларнинг жорий даврдаги нархлари йиғиндисининг олдинги (базавий) даврдаги нархларига нисбати орқали ҳисобланади.


Марказий банк
пул-кредит ёки монетар сиёсат орқали мамлакатдаги нархларнинг, банк тизимининг, тўлов тизимлари ишлашининг, иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул эмиссияси, пул ва кредит миқдорини бошқарадиган молиявий ташкилот.1
1 Қонунлар: ЎзР 11.11.2019 й. ЎРҚ-582-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни, 3,5-моддалари
Маош
ташкилот томонидан меҳнат шартномасига асосан маълум мажбуриятларни бажариш учун ишга ёлланувчига мунтазам равишда (одатда ҳар ой) тўланадиган тўлов.
Ойлик маошнинг қиймати ишчининг малакаси, ишнинг ҳажми, сифати ва қийинлигига қараб иш берувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига асосан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас.1
1 Қонунлар: ЎзР Меҳнат кодекси, 67, 110, 162, 163, 279-моддалар
Муомаладаги нақд пуллар (М0)

Download 210.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling