Андижон давлат университети компютер инженеринги факултетининг ат сервис 2 гурух талабаси
Download 210.17 Kb.
|
ат 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Валюта бозори
- Валюта операциялари
- Валютани назорат қилиш
Валюта айирбошлаш шохобчаси
жисмоний шахсларнинг нақд ёки халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш, халқаро тўлов карталардаги маблағларни нақд шаклда ечиб бериш ва жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш операцияларини, шунингдек хорижий валютадаги пул бирликларини инкассо ва экспертизага қабул қилиш хизматларини кўрсатувчи турғун шохобча.1 1 Қонунлар: Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом, (АВ 29.06.2018 й., 3029-сон) Валюта бозори валюта олди-сотди операциялари жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар. Валюта бозори операциялари фақат бу билан чекланмай, турли хил молиявий воситалардан фойдаланган ҳолда, валюта нархини келишув пайтида белгилаб, келажакда валюта етказиб беришни назарда тутиш каби мураккаб операцияларни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистонда чет эл валютаси олди-сотди операциялари фақат ваколатли банклар орқали амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан назорат қилинади. Омма орасида валюта бозори операцияларида иштирок этишнинг энг кенг тарқалган усули бу айирбошлаш шоҳобчаларида валюта айирбошлаш операцияларидир.1 Валюта операциялари валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси валютасидаги операциялар.1 1 Қонунлар: ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-573-сонли «Валютани тартибга солиш тўғрисидаги» Қонуни, 4-модда Валютани назорат қилиш валютани назорат қилувчи органларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини таъминлашга қаратилган фаолияти.1 1 Қонунлар: ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-573-сонли «Валютани тартибга солиш тўғрисидаги» Қонуни, 4-модда Гаров бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши, яъни, кредит таъминоти сифатида хизмат қилаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш эвазига кредит қайтишини кафолатлаш механизми. Гаровга кўра гаровга қўювчи (қарздор) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки тўлиқ бажармаган тақдирда гаровга олувчи (кредитор) бу мажбурият бўйича гаровга қўювчи (қарздор) томонидан гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни олишга ва уни қонунд белгиланган тартибда сотиб гаровга қўювчи (қарздор)нинг мажбуриятини тўлиқ қоплашга ҳақли. Гаров қиймати томонлар келишувига асосан белгиланади ва у кредит суммаси ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашиши керак.1 1 Қонунлар: ЎзР 01.05.1998 й. 614-I-сон "Гаров тўғрисида"ги Қонуни, 1-модда. Download 210.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling