Андижон давлат университети компютер инженеринги факултетининг ат сервис 2 гурух талабаси


Download 210.17 Kb.
bet4/9
Sana17.06.2023
Hajmi210.17 Kb.
#1523103
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ат 2

Гаров хати
банкнинг ипотека шартномаси бўйича ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин. Гаров хати эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоздир. У гаров хати қонуний эгасининг ипотека билан таъминланган пул мажбуриятининг қўшимча далилларни тақдим этмаган ҳолда бажарилишига эришиш ҳуқуқи; ипотека белгиланган мол-мулкка бўлган гаров ҳуқуқларини, яъни қарздор томонидан кредит бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганда юзага келган мажбуриятларини гаров хати эгасининг ипотека гарови ҳисобидан имтиёзли қаноатлантирилиш ҳуқуқини тасдиқлайди.1
1 Қонунлар: ЎзР 04.10.2006 й. ЎРҚ-580-сон “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, 14-модда


Гаровга қўювчи
эгалик ҳуқуқи ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи билан ёинки мулкдорнинг розилиги билан тегишли бўлган мол-мулкни гаровга қўювчи қарздор ёки учинчи (юридик ёки жисмоний шахс). Гаровга қўювчининг мол-мулки ўзига тегишли бўлиши мумкин, эгалик ҳуқуқини гаровга қўювчи шахсга эса гаровга қўйиш ҳуқуқигина тегишли бўлиши мумкин.1
1 Қонунлар: Қонунлар: ЎзР 01.05.1998 й. 614-I-сон "Гаров тўғрисида"ги Қонуни, 8-модда.
Гаровга олувчи
қарздорга тегишли бўлган ёки мулкдорнинг розилиги асосида мулкини мажбуриятларни таъминлаш мақсадида гаровга олувчи кредитор бўлиб, қарздор томонидан мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман бажарилмаган тақдирда гаров мулки баҳоси ёки гаров мулкига етказилган зарар бўйича суғурта тўлови ҳисобидан мажбуриятларни тўлиқ қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.1
1 Қонунлар: ЎзР 03.06.2015 й.ЎРҚ-387-сонли “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда
Давлат божи
юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўловдир.1
1 Қонунлар: ЎзР Солиқ кодекси, 326-модда
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси
фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашишини тасдиқловчи ҳужжат, унда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ва ушбу ҳисобварағида пул маблағларининг ҳаракати акс эттирилади.1
1 Қонунлар: Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида Низом (ВМнинг 21.12.2004 й.даги 595-сон қарорига 1-илова), 2-банд,
6-хатбоши.

Жисмоний шахс
фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарувчи шахс.
Юридик шахсдан фарқли равишда жисмоний шахс қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга, мустақил иқтисодий муносабатларни йўлга қўя оладиган, жумладан ўз иқтисодий активларига эга бўлиб, битимлар туза оладиган шахс ҳисобланади.1
1 Қонунлар: Гражданский кодекс РУз, ст.ст. 1168 - 1171



Download 210.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling