Андижон давлат университети компютер инженеринги факултетининг ат сервис 2 гурух талабаси


Download 210.17 Kb.
bet7/9
Sana17.06.2023
Hajmi210.17 Kb.
#1523103
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ат 2

Муомаладаги нақд пуллар (М0) Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар бўлиб, бунда Марказий банк ҳамда тижорат банклари кассаларидаги миллий валютадаги нақд пуллар ҳисобга олинмайди.


Омонат (Депозит)
жисмоний шахслар томонидан сақлаш ва даромад олиш мақсадида банкнинг махсус ҳисобварақларида қўйиладиган миллий ёки ҳорижий валютадаги пул маблағлари.
Мижоз ва банк ўртасида тузилган омонат шартномасига мувофиқ ҳар қандай омонат тури (муддатли ва талаб қилиб олунгунча) учун фоизлар тўланиши таъминланади. Омонатлар бўйича хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли лицензиясига эга бўлган, банклардаги жисмоний шахсларнинг омонатларини мажбурий суғурта қилиш тизимида иштирок этган, Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармасида рўйхатдан ўтган банклар томонидан амалга оширилади. Шу билан, омонатларнинг сақланиши нафақат банкнинг ўзи, балки давлат томонидан депозитларни кафолатлаш тизими орқали ҳам кафолатланади.1
1 Қонунлар: ЎзР фуқаролик кодекси, 43-бўлим


Омонат дафтарчаси
омонат бўйича бажарилган операцияларни омонатчига ёзма равишда тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат. Масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари (банк мобил иловаси) орқали электрон оферта асосида қўйилган омонатлар бўйича омонат дафтарчалари очилмайди.1
1 Қонунлар: Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ 26.08.2015 й. 2711-сон), 7-боб
Пластик карта
барча турдаги тўлов карталарини назарда тутиш учун қўлланиладиган умумий атама. Банк томонидан чиқариладиган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи банк пластик картаси.1
1 Қонунлар: “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом, (АВ 03.06.2013 й. 2465-сон), 106-банд

Download 210.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling