Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Download 1.61 Mb.
bet11/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Таянч иборалар:
  • Тадбиркорлик, иқтисодий негиз, мулк шакллари, жамоа хўжаликлари, жамоа мулки, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, қўшма корхоналар, қўшма мулклар, хусусий корхоналар, хусусий мулк.
    • 1. Ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги.
    • Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат
    • раҳбарлигининг зарурияти:
    • -Ислохотларни амалга ошириш жараёни учун мунтазам хуқуқий асосларни яратиб беради;
    • -Қишлоқ хўжалиги республика халқ хўжалигининг энг муҳим ва йирик тармоғидир. Шунинг учун ҳам бу тармоқда ўтиш даврида бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган муносабатлар тизимини барпо этиш объектив зарурият ҳисобланади.Бу масала эса давлат бош ислохотчи бўлганда самарали хал этилиши мумкин;
    • -Қишлоқ хўжалигида самарали бошқарув тизимини шакллантириш ва муваффақиятли амалиётини таъминлаш зарурияти,чунки маъмурий-буйруқбозлик асосида марказдан режали бошқарилган иқтисодиёт шароитидаги қишлоқ хўжалигидаги давлат якка ҳокимлиги (қанча майдонга қандай экинлар экилиши, қандай маҳсулотларни, қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлиги, уларни қатъий белгиланган баҳоларда сотиб олиш, ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш, даромадни тақсимлаш, мулкий муносабатларда ва бошқалар) тармоқда эркин бозор иқтисоди муносабатларини талаб даражасида шакллантириш имкониятини бермайди.
    • Ўтган давр мобайнида давлат тамонидан қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш максадида қуйидаги ҳуқуқий асослар яратилди.
    • Эсда сақланг!
    • «Корхоналар тўғрисида»ги;
    • «Мулкчилик тўғрисида» ги;
    • «Ижара тўғрисида» ги;
    • «Тадбиркорлик тўғрисида» ги;
    • «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» ги;
    • «Инвестициялар тўғрисида» ги;
    • «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ги;
    • «Ер кодекси»;
    • «Фермер хўжалиги тўғрисида» ги;
    • «Дехқон хўжалиги тўғрисида» ги;
    • «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги;
    • «Меҳнат кодекси»;
    • «Қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида» ги ва бошқа қонунлар
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling