Агросаноат мажмуасининг зарурлиги Статистик маълумотларга кўра мамлакат аҳолиси бир йилда ўртача 310-320 минг нафарга ёки 1,3 фоизга ўсмоқда. Бу холат Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чикаришни ахолини кўпайишига мутаносиб равишда кўпайтиришни тақозо этмоқда.Бунинг учун ўз навбатида қишлоқ хужалиги махсулотларини ишлаб чикаришни ва кайта ишлашни кўпайтириш хамда кишлок хужалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектлари фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб этилади.Юқорида келтирилган масалаларни ижобий хал этилиши бевосита АСМ ни шаклланиши ва бозор иктисодиети талабларига мос холда ривожланиши билан богликдир.Бу эса АСМ ва унинг тармокларини аграр соха учун накадар зарурлигини асослайди. Шунингдек, АСМнинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида агросаноат мажмуасининг улуши юқори бўлганлиги сабабли фаннинг аҳамияти ва уни ўрганиш зарурати катта. - Агросаноат мажмуасининг вазифалари
- АСМ да белгиланган максадга эришиш учун қўйидаги вазифалар ўз ечимини топиш керак:
- - агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларни узвий боғланиши (интеграция)ни таъминлаш;
- - агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларда бошкарувнинг энг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш;
- - мажмуа таркибига кирувчи корхоналарни барча омилларини эътиборга олган холда жойлаштириш;
- - уларни ихтисослаштириш ва интеграциялашувини таъминлаш;
- - самарали фаолият қўрсатиш учун замонавий техника билан жихозлаш;
- - барча ресурслардан самарали фойдаланиб, харажатларни тежаш хисобига кўпроқ фойда олиш;
- - рахбар, ишчи ва хизматчиларни малакасини ошириш.
- Жаҳолатнинг уч тури мавжуд: умуман ҳеч нарса билмаслик, ҳамма билган нарсаларни жуда ёмон билиш, лозим бўлмаган нарсаларни билиш (Ш. Дюкло)
Do'stlaringiz bilan baham: |