Режа 1.Агросаноат мажмуасининг моҳияти,зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби 2.Агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоклар ўртасидаги муносабатлар. 3.Агросаноат мажмуасининг иқтисодий – ижтимоий самарадорлик даражаси. - 1.Агросаноат мажмуасининг моҳияти, зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби.Агросаноат мажмуасининг моҳияти
-
- Агросаноат мажмуаси (АСМ)-қишлоқ хўжалиги билан бирга қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармокларни қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилмасини, ижтимоий инфратузилмани, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган тармокларни ўз ичига оладиган ва улар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мувофиклаштирувчи соҳа хисобланади.
- Бозор иқтисодиёти шароитида кишлоқ хўжалигини барқарор равишда ривожлантириш учун даставвал зарур бўлган (ўғит, ёнилғи, техника, машина ва агрегатлар) ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларини ва аграр соҳани равнақи учун хизмат қилувчи (МТП, СФУ, ЁММ сотиш шахобчалари, минерал ўғитларни тарқатувчи шахобчаларни, таъминот ва таъмирлаш, ирригация ва мелиорация, транспорт хизмати) ташкилот ва корхоналарни фаолияти ҳамда етиштирилган хомашёдан аҳоли учун турли халк истеъмоли товарлари яратувчи кичик ва урта бизнес субъектларининг самарали фаолиятига боғлик. Юқорида санаб ўтилган тармоқ корхоналарини ягона мақсад сари ўзаро боғлаш натижасида агросаноат мажмуаси шаклланади.
-
Агросаноат мажмуаси(АСМ)нинг мақсади Аҳолини сифатли озиқ-овқат ва халқ истеъмол товарлари билан талаб даражасида таъминлашдир. Бу максад сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, уни талаб даражасида таъминлаш аҳолини турмуш даражасини юксалиши ва фаровон яшашини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |