1-режага мулокот учун саволлар - 1. Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иктисодиётида кандай ўринга эга?
- 2. Мамлакат иқтисодиётида қандай тармоклар бор?
- 3. Қишлоқ хўжалигини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
- Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти фанининг предмети
- Қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асоси (бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида давлат устуворлигида қишлоқ хўжалигида талабга жавоб берадиган, самарали ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизими)ни, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш ва уларни ҳаётга жорий этиш масалаларини, йўлларини ўргатиш «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг ҳам предмети, ҳам мақсади ҳисобланади.
- «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети (мақсади)ни ҳал этиш учун қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий асосларини ўргатиши лозим:
- қишлоқ хўжалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ўрни, аҳамияти ҳамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини;
- тармоққа давлат раҳбарлигини, амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти ҳолатини, уларни ривожлантириш, такомиллаштириш йўлларини, масалаларини кўрсатиб беришни;
- қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва такомиллаштириш йўлларини белгилашни;
- тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баҳо бериш тартибини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб беришни;
Do'stlaringiz bilan baham: |