Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


«Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Download 1.61 Mb.
bet5/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

«Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги

  • Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти фанининг предметини (мақсадини) хамда вазифаларини чукур ва мукаммал ўрганишда қуйидаги фанларни ўрганиш талаб этилади.

«Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги

  • Масалан, макроиқтисод, яъни республика иқтисодини ўрганмасдан, билмасдан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини, унда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар, уларнинг аҳамиятини баҳолаб бўлмайди. Иқтисодий қонунлар, категорияларнинг мазмунини, ҳаракат қилишини ўзлаштирмасдан қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий муносабатлар тизимини тўғри ва самарали амалга ошириш, меҳнатни тежаш ва унинг унумдорлиги ривожлантирилишини белгилай олиш мураккабдир. «Микроиқтисодиёт» фанидан талаб ва таклиф қонунларини ўрганмасдан қишлоқ хўжалигида қаерларда, қандай маҳсулотларни қанча миқдорда етиштириш зарурлигини тўғри белгилаш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.
  • Ўзгарувчан, доимий ҳамда ўртача харажатлар мазмунини, миқдорини, таркибини яхши билгандагина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун сарфланадиган харажатларни, маҳсулот таннархини ва уларни тежаш йўлларини осон ўзлаштириб олиш мумкин.
  • Ишлаб чиқариш воситаларини қаердан, қандай қилиб сотиб олиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қачон, кимга, қандай тартибда сотиш ва бу жараёнларни бошқариш масалаларини «Менежмент ва маркетинг» фанидан олган билимлар ёрдамида самарали эчиш мумкин. Демак, талабалар ўзаро узвий боғланган барча фанлар мазмунини яхши ўрганишлари лозим экан.

Асосий хулосалар

  • Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган иктисодий ислохотларни муваффакиятли амалга оширишда қишлоқ хўжалигини ўрни, ҳиссаси нихоятда катта. Мазкур соха аҳолини озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати тармокларини эса ҳом-ашё билан таъминлашдек вазифани бажармокда. Шу асосда келажакда мамлакат иқтисодиётини янада юксалтириш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш объектив зарурият ҳисобланади. Бу муоммони самарали ҳал этиш механизмларини, йўлларини аниқлаб олиш зарур. Улар эса «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанида батафсил ёритилади. Чунки, бу фан тармокнинг барқарор иқтисодий негизини яратиш асосида уни ривожлантиришни таъминлай олиш қобилиятига эга бўлган иқтисодий муносабатлар тизимини илмий асосланган ҳолда яратиш ва уларни изчиллик билан басқима-боскич ҳаётга жорий этиш усулларини, йўлларини тарғиб этади.
  • Иқтисодий муносабатлар тизимини мукаммал ўрганиш учун назарий ҳамда амалий жиҳатдан асосланган тадқиқот усулларидан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофикдир. Қишлоқ хўжалиги ривожланишини ҳамда самарадорлиги юксалишини таъминловчи иқтисодий муносабатлар амалиётга тадбик этилишини ҳал қилувчи механизмлар, усуллар ва йўлларини чукур ўзлаштириш учун иқтисодий, ташкилий ҳамда айрим технологик фанларини билиш лозим.
  • 3-режага мулокот учун саволлар
  • 1. Фаннинг ўрганиш усуллари хакида тушунча беринг?
  • 2. Фанининг ўрганишда бошқа фанларни ўрни ва ахамияти.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling