2. Агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоклар ўртасидаги муносабатлар. - АСМнинг барча бўғинлари ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий, ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ёки ижтимоий қонунлар хамда шартнома асосида амалга оширилади.
- АСМ таркибидаги бўғинлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда шартнома тузиш йўналишлари
- 3. Агросаноат мажмуасининг иқтисодий – ижтимоий самарадорлик даражаси.
- АСМнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аникланади:
- -АСМнинг ялпи маҳсулот миқдори - мажмуа таркибидаги тармоқларни бир йил ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ва бажарилган иш ва хизматларини натура холидаги микдор йигиндиси, ушбу кўрсаткич- тонна, дона,банка, литр, шиша идишда, тонна/км, эт/га.да ўлчанади. Бу кўрсаткич ёрдамида АСМдаги тармоқлар ялпи маҳсулотининг миқдори алоҳида- алоҳида аниқланиб, аввалги йиллардаги рақамлар билан таққосланиб, тармоқларнинг иктисодий салохияти аниқланади.
- -АСМнинг ялпи маҳсулот қиймати- бу мажмуа таркибидаги барча корхоналарни бир йилда ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларининг бозор баҳоларидаги қийматидан иборат.Бу кўрсаткич сўм,минг сўм,млн.сўмда хисобга олинади.
- - АСМ тармоқларининг мамлакат экспортидаги, яъни валюта тушумидаги салмоғи, яъни улуши - АСМ тармоқларидаги корхоналарнинг экспорт қилган маҳсулотлари ва хизматлари хисобига олинган валюта шаклидаги тушумларнинг бир йиллик йиғиндисини Республика жами валюта тушумига нисбати билан аниқлаш мумкин. Ҳозирги даврда бу кўрсаткичнинг салмоғи 45 фоизга яқинлашиб қолган. Шундан 8-9 фоизини пахта толасини сотишдан олинаётган валюта тушумлари ташкил этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |