Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ер ислоҳоти қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда


Download 1.61 Mb.
bet14/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ер ислоҳоти қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда:
  • - Чекланган миқдордаги ер майдони фуқороларга мерос қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга берилмоқда;
  • - Мустақил деҳқон, фермер хўжаликларига фойдаланиш учун 30-йилдан 50-йилгача бўлган муддатга ижарага берилмоқда. Келажакда ижара муддати узайтирилиши лозим;
  • - Сўнгги йилларда, маҳаллий бюджетни тўлдириш мақсадида чекланган миқдордаги (6 сотих) ерга эгалик ҳуқуқини сотиш ваколати туман ҳокимларига берилган;
  • - Маълум миқдордаги ер майдонига эгалик ҳуқуқи белгиланган тартибда чет эл элчиҳоналарини қуриш учун сотилмоқда.
    • 3- режа юзасидан мулокот учун саволлар.
    • 1. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласида мамлакатимизда кандай тадбирлар амалга оширилмокда.
    • 2. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ер ислоҳотининг йўналишларини сананг.
    • 4.Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш.
    • Хозирги кунда қишлоқ хўжалигида қуйидаги мулк шакллари мавжуд: давлат мулки, аралаш мулк, хусусий мулк ва шахсий мулк.
    • Бозор муносабатларига утиш шароитида давлат мулкининг салмоғи қисқариши ҳисобига – хусусий, шахсий, қўшма мулк шаклларининг салмоғи ортиб бормоқда.
    • Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш - давлатга қарашли бўлган мулкни бошқа мулк шаклларига айлантиришдир.
    • Хусусийлаштириш - давлатга қарашли ва қарашли бўлмаган мулк шаклларини хусусий мулк шаклларига айлантиришдир.
    • Ўтган давр мобайнида кишлок хужалигида 224 мингга якин хусусий мулкчиликка асосланган фермер хўжаликлари ташкил этилди.Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёридаги чорвачилик фермаларини сотиб олишда давлат томонидан имтиёзли (фоизсиз) кредитларни берилиши шахсий мулкчиликни ривожланиши учун мустахкам асос бўлди.
    • Қишлоқ хўжалигида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш натижасида нодавлат мулкнинг салмоғи 99 фоизни ташкил этмокда.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling