Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»
Аҳоли жон бошига истеъмол ҳажмларининг ўсиши
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий
Аҳоли жон бошига истеъмол ҳажмларининг ўсиши
2000 йилдан 2020 йилгача жон бошига картошка истеъмол қилиш йилига 30 кг дан 100 кг гача етиб, 3,3 марта кўпайди. Бунда, энг тез ўсиш 2006 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда кузатилган, кейин эса 2016 йилга қадар анча мўътадил суръатларда ортиб борган. Ўсишнинг пасайишига, яъни сўнгги 4 йил ичида йиллик суръат 4 фоизга тушганига қарамай, «пасайиш» тенденцияси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ўтган йили бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолганлиги катта эҳтимол билан картошка нархининг кескин кўтарилиб кетгани билан изоҳланади холос. Республика аҳолисининг ўсиш суръатлари билан биргаликда бу жиҳат талабга нисбатан жиддий босим юзага келтирмоқда. Ушбу икки омилнинг ўзига хос иттифоқи шундан далолат берадики, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун ички бозорга картошка етказиб бериш ҳажмларининг йиллик ўсиши (ишлаб чиқариш + импорт) 5,5-6,5% ни ташкил қилиши керак. Жорий йил ҳақида гапирсак, Ўзбекистоннинг ички картошка бозоридаги таклифнинг 28 прогноз ҳажми, яъни талабни мувозанатлаштира оладиган даража 3,63-3,67 миллион тоннани ташкил этади. Уруғчилик Ўзбекистонда картошка нархини пасайтиришга имкон бермайдиган яна бир муҳим омил мавжуд. Бу мамлакат ичкарисида сифатли картошка уруғини етиштиришнинг йўқлиги омилидир. Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро экспертларнинг аксарияти мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатда юқори сифатли картошка уруғини етиштиришни йўлга қўйиш жуда қийин, ҳатто имконсиз бўлиши мумкин деган тўхтамга келганлар. Шунга кўра, керакли даражада сифатли картошкадан юқори ҳосил олиш учун ушбу мамлакат доимий равишда уруғлик картошкасини импорт қилиши керак бўлади. 2018 йилда 34 минг тоннадан ортиқ уруғлик картошкасини импорт қилган Ўзбекистон бу борада бўйича дунёда 12-ўринни эгаллади! Ўзбекистонга уруғлик картошкасининг етказиб берувчи асосий давлатлар Қозоғистон, Нидерландия ва Россия ҳисобланади. Шунга кўра, бундай картошканинг нархи транспорт ва сотувчи устамасидан келиб чиққан ҳолда, уни мустақил равишда етиштириш имконига эга бўлган мамлакатларга қараганда камида икки баравар юқори бўлади. Уруғлик картошка эса, одатда, уни етиштириш харажатларида энг катта улушни эгаллайди. Шу сабабли, республикада арзон картошка ишлаб чиқаришнинг зарур ўсиш суръатларини таъминлаш учун Ўзбекистон картошка етиштиришга мос агроиқлим зоналарини излашга эътибор қаратиши керак. Ҳатто Ўзбекистонга яқин бўлган қўшни давлатлардан бирида уруғлик картошкасини етиштириш ва уни бождан озод қилиш дастури ҳам эҳтимол яхши ечим бўлиши мумкин. Шуни таъкидлашни истардикки, биз мамлакатнинг ўз навларини кўпайтириш ҳақида гапирмаяпмиз. Гап айнан уруғчилик ҳақида, яъни Нидерландия ёки бошқа исталган мамлакат селекциясининг элита ёки 29 супер элита серҳосил навларини импорт қилиш ва уни иккинчи репродукцияда кўпайтириш ҳақида бормоқда. Шу тариқа картошканинг ўртача ҳосилдорлигини, сифатини ошириш ва таннархини камайтириш мақсадида ундан Ўзбекистонда экин материали сифатида фойдаланиш мумкин. Дарвоқе, апрель-май ойларида Россия ва бошқа совуқ мамлакатларга экспорт қилиш учун мамлакатнинг жанубий вилоятларида эртапишар “ёш” картошкани саноат усулида етиштириш ҳам импорт қилинадиган қиммат уруғлик картошка харажатларини қоплашнинг ажойиб усули бўлиши мумкин. Бу вақтда у ерларда картошка нархи одатда нисбатан юқори бўлиб, пўстлоғи юпқа, “эрта” ёки “ёш” тоифага кирадиган картошкани ҳатто 5-10 баравар қимматга сотса бўлади. Бу транспорт харажатларини ҳам бемалол қоплайди. Ўзбекистонда картошканинг юқори нархлари енгиш мушкул бўлган бир қатор омиллар билан изоҳланиб, улардан энг муҳими аҳолининг юқори талабидир. Бироқ, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аҳоли даромадлари ошиши билан арзон калория манбаи сифатида картошка истеъмоли пасайиб боради. Қоида тариқасида, аҳоли даромадларининг ошиши билан қайта ишланган картошка маҳсулотларига, хусусан, уларни музлатилган картошка-фри шаклида истеъмол қилишга қизиқиш ортади. Янги картошкани жон бошига истеъмол қилиш кўрсаткичлари камаяди. Шу боис келгусида аҳоли даромадлари даражасининг ўсиши Ўзбекистонда картошка истеъмолининг ўсиш суръатларига тузатувчи таъсир кўрсатиши аниқ. Уруғлик картошка муаммосини тезда ҳал этиб бўлмаслиги сабабли, Ўзбекистонда картошка нархлари даражаси катта эҳтимол билан узоқ вақт давомида нисбатан юқори бўлиб қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling