Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий
8. Хулоса
“Ўзбекистон Республикасида инфлациянинг келиб чиқиш сабаблари ва уни макроиқтисодий тахлили” мавзусида ёзган курс ишимдан, ўқиб ўрганган дарсларимиздан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, давлатимизда инфлация хар сохада борлигини ва бу холат барча махсулотлар ва хизматлар ЯИМ даги улуши билан чамбарчас боглик эканлигини англаш мумкин. Давлатимизда инфлация даражасини яхшилаш учун факатгина давлат ичидаги холатни эмас балки ташки иқтисодиёт билан узвий богликдур. МДХ ва Ўрта Осиё давлатлари, асосий хамкорларимиз Россия, Козоғистон ва ён қўшни давлатларининг дунё микёсидаги иктисодиётининг усиши хам бир биримизга богликлигини тушуниб етиш керак. Яъни хамкор давлатлари билан махсулот ва хизматлар алмашинувини мўтадил, давлатимиз манфаати-фойдалилик даражасини кузлаган холда иш олиб бориш зарур. Ўзбекистон тизимли ислоҳотларини бошқа мамлакатлардан кўра кечроқ бошлаган бўлса-да, ўтиш даври иқтисодиётига эга бошқа мамлакатлар тажрибасидан муҳим сабоқларни олиб уз йулида дадил кадамлар ташламокда. Ривожланаётган мамлакатларга ёрдам берувчи йирик халқаро молия ташкилотлари яқинда Ўзбекистон иқтисодиётига бағишланган янги ҳисоботини тақдим этди. Унда ўтган 2018 йил ва жорий 2019 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда юз берган макроиқтисодий, ижтимоий ва таркибий ўзгаришлар ҳамда яқин 2 йил – 2021 йилгача бўлган истиқболлар кенг шарҳланди. Яхши наф берадиган иш ўринлари яратилиши иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим шартидир. Меҳнат унумдорлиги ва бандликнинг ортиши аҳоли жон бошига ЯИМ сингари муҳим кўрсаткичнинг ўсишига хизмат қилувчи иккита асосий омилдир. Аҳоли жон бошига даромадлари энг юқори бўлган мамлакатларда сўнгги икки аср давомида меҳнат унумдорлиги кескин ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Меҳнат унумдорлигининг бундай ўсиши “самаралироқ” ёки юқори маошли иш ўринлари 38 яратилишига олиб келмокда. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ аслида бутун аҳоли меҳнати самарадорлиги (унумдорлиги) кўрсаткичидир. Юқори ва паст даромад даражасига эга мамлакатларда аҳоли жон бошига ЯИМдаги фарқлар мамлакатлар ўртасидаги меҳнат унумдорлиги даражаларидаги фарқларни ифодалаб, Узбекситоннинг сўнги 5 йилдаги иқтисодий ўсиш суръатлари Жахон иқтисодиётида янги босқичга чиққанини куришимиз мумкин. 39 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Абдуллаев Ё.А. Макроиқтисодий статистика. –Т.: Меҳнат, 1998. – 388 б.; 2. Махмудов Н.М. Иқтисодий ўсиш моделлари ва улардан макроиқтисодий таҳлилда фойдаланиш йўллари // Иқтисод ва молия. – Т.: 2016. №3. - Б. 2-8. 3. Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари (ўзбек ва рус тилларида). Илмийоммабоп қўлланма. (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н.) Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 92 б. (электрон версияси билан). 4. Махмудов Н.М., Асқарова М.Т., Умаров И.Ю. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. Т.: “Фан ва технологиялар”, 2014 – 338 б. 5. Ўқув қулланма “Макроиқтисодий Тахлил” М.Т.Хайдаров, М.З.Каланова 2004й. 6. Интернет сайтлари. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling