Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий
Талаб ва таклифдаги тенденциялар 2000 йилдан 2020 йилга қадар (йил якунига кўра) республика аҳолиси 24,8 млн кишидан 34,6 миллион кишига етди (яъни 39,3 фоизга). Ушбу даврда Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 731,1 минг тоннадан 3143,5 минг тоннагача ошди (330% ёки 4,3 баравар). Аммо бу фақат ушбу даврдаги умумий ўзгаришларни акс эттирувчи умумий кўрсаткичлар холос. Бу даврда республикада аҳоли сонининг динамикаси ва картошка етиштириш ҳажмларини синчковлик билан ўрганиш, ушбу жиҳатларни таққослаш уларнинг динамикасида вақт ўтиши билан юз берган бир неча муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Биринчидан, Ўзбекистонда аҳоли нафақат ўсиб бормоқда, балки «ўсиш суръати» деб номланидан нисбий кўрсаткич ҳам ортиб бормоқда. Масалан, 2000 йилдан 2006 йилгача аҳолининг йиллик ўсиши ўртача 1,2 фоизни ташкил этган. Аммо кейинги 11 йил ичида (2007 йилдан 2017 йилгача) аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати 21 ўртача 1,7 фоиз бўлган (катта эҳтимол билан ҳисоблаш методологиясининг ўзгариши ёки бошқа омиллар билан боғлиқ 4 фоизлик ўсиш юз берган 2010 йилги маълумотлар бундан мустасно). Қолаверса, сўнгги 3 йил ичида (2018 йилдан 2020 йилгача) республика аҳолиси ўртача 1,9 фоизга ўсди. Бошқача қилиб айтганда, сўнгги 21 йил ичида аҳолининг ўсиш суръатлари йилига ўртача 1,2 фоиздан 1,9 фоизгача кўтарилган. Ушбу факт аҳолининг рационида нондан кейин иккинчи ўринда турадиган маҳсулот истеъмоли бўйича прогнозларда жуда муҳимдир. 22 Иккинчидан, Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажмлари йилдан-йилга аҳоли сонидан ҳам тезроқ ўсиб борган. Картошка етиштиришнинг йиллик ўсиш суръатлари аҳоли ўсишидан анча юқори бўлган. Натижада 2000 йилдан 2020 йилга қадар аҳоли жон бошига картошка етиштиришнинг йиллик ҳажми 29,5 кг дан 91 кг гача, яъни 3 баравардан кўпроқ ўсди. 23 Картошка ҳосилининг ўсиш суръатлари динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, сўнгги 4 йилдаги кўрсаткичлар алоҳида ажралиб туради. 2017 йилдан 2020 йилгача ўртача ўсиш суръати йилига 3,1 фоизни ташкил этди – бу аҳоли сонининг ўртача йиллик ўсишидан ҳамон юқори, аммо аввалги 4 йилга нисбатан анча паст: 2013 йилдан 2016 йилгача картошка етиштириш ҳажми ўртача 8,2 фоизга ошиб борган. Бундан ташқари, аҳоли сони ва картошка ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш суръатларини таққослаганда умумий манзарада иккита ҳолат ажралиб туради: 2017 йилда ишлаб чиқаришнинг ўсиши аҳоли ўсиш суръатларидан бир неча баравар паст бўлган, иккинчи ҳолатда (2020 йил) ҳам у даражада бўлмаса-да пасайган. Айнан шу йилларда картошка нархларининг юқори даражада ўсиши кузатилди: 2017 йилда нарх деярли икки бараварга, 2020 йилда эса 42 фоизга ўсди. Вазиятни тўлиқ тасаввур қилиш учун яна икки жиҳат – импорт ва экспорт ҳажмларини инобатга олиш лозим. Ўзбекистон картошкани деярли экспорт қилмаслиги сабабли (экспорт ҳажми шунчалик кичикки, уни эътиборсиз қолдириш ҳам мумкин), талаб ва таклиф мувозанатининг тўлиқ кўринишини соддалаштирилган шаклда тасвирлашга имкон берадиган тизимни ифодалаш учун импортни қўшиш кифоя: ишлаб чиқариш + импорт = истеъмол + экспорт. 24 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling