19
6. Ўзбекистонда махсулот нархларининг кўтарилишига нима
сабаб бўлмокда ва келажакда уни пасайтириш усуллари
Ўзбекистон бозор иқтисодиётига босқичма босқич ўтиб бораётган
давлат сифатида караш мумкин. Дунё миқёсида Ўзбекистон
«Ривожланаётган бозор» даражасидаги давлат сифатида қараш
мумкин.
Ўзбекситонда нархларнинг кўтарилишига мисол қилиб ўтган йил
мобайнидаги картошка нархларини мисол тариқасида кўриб чиқамиз.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда картошканинг улгуржи нархи ўтган
йилнинг шу даврида қайд қилинган
даражадан бир ярим баравар
юқори. Ушбу маҳсулот нархларининг худди шунақа кескин ошиши
Тожикистонда ҳам кузатилмоқда, бу ерда улгуржи нархлар 52 фоизга
ошган. Ўзбекистон картошка нархларининг мутлоқ қийматлари
бўйича минтақада етакчи бўлиб турди ва ўтган ҳафтадагина биринчи
ўринни қўшни республикага бўшатиб берди.
Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонда картошка
нархларининг кескин
ўзгарувчанлиги
кузатилмоқда. EastFruit мутахассисларининг
фикрига кўра, 2017 йилда ушбу маҳсулот нархи 90 фоизга ўсган,
ўтган йил якунларига кўра эса республика
Давлат статистика
қўмитаси нарх 42 фоизга ўсганлигини маълум қилди. Албатта, бу
йиллар ичида инфляция ҳам тезлашди, аммо картошка нархларининг
ўсиш суръати умумий инфляция даражасидан ҳам, озиқ-овқат
маҳсулотлари гуруҳи ичида ҳам бир неча баравар юқори бўлди.
Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда
картошка нархининг
бундай кескин ўсишига нима сабаб бўлди? EastFruit мутахассислари
сўнгги йигирма йил
ичида картошка етиштириш, импорт ҳажми ва
истеъмол қилиш тенденцияларини таҳлил қилдилар ва
ушбу
ўсишнинг асосий сабабларини аниқладилар.