Aniq va tabiy fanlar kafedrasi amaliy sport turlari


IV. Семинар машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 5.98 Mb.
bet16/39
Sana18.09.2023
Hajmi5.98 Mb.
#1680869
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
Voleybol Majmua 2023- yil

IV. Семинар машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1. Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи
2. Баскетбол ўйин қоидалари
3. Баскетбол ўйин техникасининг таснифи
4. Баскетбол ўйин тактикасининг таснифи
5. Гандбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи
6. Гандбол ўйини қоидалари
7. Гандбол ўйин техникасининг таснифи
8. Гандбол ўйин тактикасининг таснифи
9. Волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи
10. Волейбол ўйин қоидалари
11. Волейбол ўйин техникасининг таснифи
12. Волейбол ўйин тактикасининг таснифи
13. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида баскетбол ўйини
14. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида гандбол ўйини
15. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида волейбол ўйини
16. Умумтаълим мактабларида дарсдан ташқари вақтларда спорт ўйинлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш
V. Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси фанидан курс ишларини талабалар танланган мавзуси бўйича адабиётлар, илмий ишлар ва илмий мақолаларни излаб топиш ҳамда улар билан мунтазам ишлаш заруриятини юзага келтиради. Бу жараён талабанинг илмий методик тайёргарлигини оширади ва мустақил ижодий ишлаш фаолиятини ривожлантиради. Шунингдек, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмаларга эга қилади ва мустақил ижодий ишлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда педагогик жараёнда уни қўллай олиш юзасидан билимларга эга бўлади.
Талабалар курс ишини тайёрлаш жараёнида муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги вазифалардан фойдаланиш тавсия этилади.
- курс ишларининг таркибий тузилиши қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқдир яъни титул варағи, режа, кириш, асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади;
- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ҳамда мавзуларини мукаммал ўрганиш;
- машқлар чизмасини чизиш ва машқ вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда амалий машғулотларда фойдаланиш;
- махсус адабиётлар бўйича мавзулар устида ишлаш;
- талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
Тавсия этиладиган курс ишларининг мавзуларидан намуналар:
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида спорт ўйинларининг ривожланиши.
2. Академик лицейларда спорт ўйинлари дарси жараёнида “Айланма тренировка” методидан фойдаланиш хусусиятлари.
3. Қизлар билан жисмоний тарбия дарсида спорт ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказиш.
4. Синфдан ташқари ўтказиладиган жисмоний тарбия ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси (қувноқ стартлар, эстафеталар, спорт байрамлари).
5. Ўқувчиларни спортга танлаш усуллари, методлари ва улар билан машғулот ўтказиш.
6. Спорт байрамларини ўтказишда спорт ўйинларидан фойдаланиш.
7. Ўқувчиларни катта спортга йўналтиришда спорт ўйинларини аҳамияти.
8. Ўқувчиларни ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спорт ўйинларини танлаш ва ўтказиш.
9. Ўқув муассасаларида оммавий спорт-соғломлаштириш ишларида спорт ўйинлари жисмоний тарбия воситаси сифатида.
10. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида волейбол спорт турининг ривожланиши.
11. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида гандбол спорт турининг ривожланиши.
12. Академик лицейларда волейбол дарси жараёнида «Айланма тренировка» методидан фойдаланиш хусусиятлари.
13. Қизлар билан жисмоний тарбия дарсида баскетбол ўйинини ташкил қилиш ва ўтказиш.
14. Синфдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш (баскетбол, гандбол, волейбол тўгараги).
15. Волейбол спорт тўгарагига ўқувчиларни танлаш усуллари, методлари ва улар билан машғулот ўтказиш.
16. Баскетболчиларга тўпни бошқариш техникасини ўргатиш.
17. Таълим муассасаларида оммавий спорт-соғломлаштириш ишларида баскетбол ўйинининг ўрни.
18. Ёш гандболчиларни танлаш ва уларни саралаш.
19. Футболчиларда тезкор-куч сифатларини тарбиялаш.
20. Футболда тўпни бошқариш техникаси усулларини ўргатиш.


Ушбу фан бўйича талабалар томонидан бажарилган курс иши кичик илмий иш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам курс иши мавзуларининг долзарблиги ва бажарилган ишнинг сифатига қараб талабаларни илмий анжуманларга иштирок этиши тавсия этилади ва келгусида курс ишини янада кенгроқ ёритиб, диплом иши даражасига олиб чиқишга илмий методик жиҳатдан тавсиялар берилади.
Курс иши мавзулари кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва ўқув йилининг семестр бошида тасдиқланади. Талаба ўзини қизиқтирган мавзусини танлаб олгандан сўнг, бу мавзу бўйича иш режасини тузади ва уни тасдиқлаш учун кафедрага тақдим этади. Талабанинг танлаган курс иши мавзуси тасдиқлангандан сўнг ўз илмий раҳбарининг бевосита раҳбарлигида бажаради.

Download 5.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling