Антропоген омиллар Ҳозирги вақтда антропген юнонча сўз бўлиб «антропос»


Минтақавий экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари


Download 31.42 Kb.
bet4/5
Sana08.03.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1254248
1   2   3   4   5
Bog'liq
Антропоген омиллар

Минтақавий экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари.
Минтақавий муаммолар жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари, мажуд ресурслардан нотўғри фойдаланиш, саноат чиқиндилари кўп чиқиши, ер – сув ва яйловлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқади.. Ушбу муаммолар шу минтақага тегишли бўлсада уларнинг экологик ва ижтимоий - иктисодий оқибатлари ғоят улкан, уларни ўз вақтида ҳал этилмаса кенг миқёсда кутилмаган оғир оқибатларни олиб келиши мумкин бўлади. Ўрта Осиёдаги экологик муаммоларни энг муҳими Орол ва Оролбўйи экологик муаммолардир. Орол денгизи яқин вақтгача энг йирик сув ҳавзаси бўлиб ҳисобланилган. Сўнгги 40-45 йил давомида денгиз сатҳи 22.0 метрдан кўпроққа пасайган, сув ҳажми 1064 дан 115 км3. пасайди, сувдаги туз миқдори 72 г/л га етган. Орол денгизи деярли «ўлик” денгизга айланган. Унинг қуриб қолган қисмининг майдони 4.2 млн. гектарни ташкил этади ва атрофга қумли тузлар тарқатиш манбаи бўлиб қолган.Чанг тарқалаётган майдон узунлиги 400 километр ва кенглиги 40 км. етган. Чангли бўронлар таъсир доираси 300 км. ни қамраб олмоқда.
Ҳар йили бу ерда атмосферага 15дан 75 миллион тн. гача чанг кўтарилади. Бундай бўронларли йиллар 90 кунлаб кузатилади.
Суғорма деҳқончилик ривожланиши оқибатида, шунингдек қурғоқчилик йилларида Амударё ва Сирдарё сувларининг Оролга қўшилиши 1970 йилга келиб 37.8 км3 га, 1980 йилда эса 11.1 км3 гача камайиб кетди. 80 йилларнинг бошларида дарёдан денгизга сув қуйилиши бутунлай тўхтаб қолди.
Айни пайтда Амударё ва Сирдарё дельталаридаги ерларнинг табиий ҳолати бузилиб, чўлга айланиш суръатлари ўсиб бормоқда. Аҳоли ичимлик сувлари пестицидлар билан ифлосланган. Кейинги 10 йилликда ўлимлар сони 2 мартта ортган. Болаларнинг 90% да сийидигида туз миқдори кўп. Аёлларнинг 80% дан ортиғида кам қонлик ҳасталиги учрамокда. Ушбу ҳудуларда юқумли касалликлар тез тарқалмоқда. Агар Орол денгизининг сатҳи 33 м баландликка тушиб қолса 2 қисмга бўлиниб, ўзининг денгиз сифатини йўқатади.. Шунинг учун уни 33.5 м баландликда саклаб колиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар йили 20 км3 сув қуйилиши керак бўлади. Бундай ҳолатни келитрриш учун сувдан оқилона фойланиш. Марказий Осиё биргаликда қисқа вақт ичида ягон сув хўжалигини сиёсатини ишлаб чиқариш, Оролбўйидаги табиий кўлларни сақлаб қолиш эътиборга олиниш зарур.
Минтақавий экологик муаммоларга адир, тоғ зоналарида хўжалик нуқтаи назаридан ўзлаштириш ҳам киради. Ушбу муаммолар тоғ-энергетик, гидротехник, тоғ-кон саноати ва бошқаларни қурилиши билан боғлиқ. Шунингдек Ўзбекистон билан Тожикистон чегарасидаги Хиссор водийсида жиддий экологик муаммолар мавжуд. Тожикистондаги алюминий заводининг чиқиндилари Сурхандарё вилоятининг бир неча қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган туманларга оғир зарарларга олиб келмокда шу билан бирга кишиларнинг саломатлигига ҳам зарар келтирмокда..
Минтақавий муаммолардан яна бири кислотали ёмғирлардир
Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling