Антропоген омиллар Ҳозирги вақтда антропген юнонча сўз бўлиб «антропос»


Нам тропик ўрмонлар майдонининг қисқариши


Download 31.42 Kb.
bet3/5
Sana08.03.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1254248
1   2   3   4   5
Bog'liq
Антропоген омиллар

Нам тропик ўрмонлар майдонининг қисқариши. Ушбу ўрмонлар «сайёрамизнинг ўпкаси» ҳисобланганлиги учун ҳам муҳофазага муҳтож. Ер юзасидаги кислороднинг мувозанати айнан шу ўрмонлар ёрдамида сақланилади. Бироқ ХХ асрнинг ўрталаридан то 70 – йилларгача дунёдаги ўрмонлар майдони тенг икки баробарига қисарди. Нам тропик ўрмонларнинг 42 %дан ортиғи кесилиб тугатилди. Ҳозирда қуриқлик юзасининг 6% ида нам тропик ўрмонлар сақланган бўлсада, уларнинг майдонинг қисқаришида жуда тезкорлик билан давом этмокда. Ҳозирда бундай ўрмонлар ҳудуди йилига 16-20 млн га дан зиёд ёки ҳар дақиқада 25-50 га майдонга қисармоқда. Африкада нам тропик ўрмонлар майдони ХХ аср мабойнида 65% қисқарган. Ўрмонларни кесиш шу алфозда давом этаберса китъадаги қатор мамлакатлар яқин 10-20 йил ичида ўрмонлари бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин..
Ўрмонлар майдонинг қисқариши ўрмон ёнғинлари қишлоқ хўжалиги учун янги ерларни очилиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва ўтин сифатида ёқилиши билан боғлиқдир. ХХ1 аср бўсағасида Лотин Америкаси мамлакати 20%, Африка 60% ва Осиё мамлакатлари 10% энергияни ўтин ёқиш ҳисобига қондиради. Бунинг оқибатида фақат ривожланган мамлакатларнинг ўзида йилига 2 млрд.м 3 ўрмон ёғочи ўтинга айланган.
Сайёрамизда сўнгги даврларда рўй бераётган ҳалокатли сув тошқинлари, кучли талофатли шамоллари ва чанг–тузонли бўронларнинг кучайиши, тупроқ эрозияси, иқлимдаги рўй бераётган ўзгаришлар нам тропик ўрмонларнинг қисақариши сабаблидан келиб чиқмоқда.. Энг хатарлиси кислород мувозанати ўзгармокда.
Дунё океанларининг муаммолари. Дунё океани қуруқлик ва атмосфера билан узвий алоқада бўлган, алоҳида ҳусусиятга эга бўлган муҳитдир. Дунё океанларининг ифлосланиши асосан қуриқлик, атмосфера ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши туфайли рўёбга чиқади.
Дунё океанларига ташланаётган нефт маҳсулотлари, саноат-маиший чиқиндилар, оқава сувлар, радиактив ва турли заҳарли моддалар салмоғи йил сайин ортмоқда. Дунё океанлари сувларига қўшилаётган нефт миқдори йилига тахминан 10 млн.т ни ташкил этмоқда..Унинг 44 % и дарёлардан келаётган бўлса, қолган катта салмоғи денгиз флоти зиммасига келмокда. Денгиз остида нефт қазиб олиш оқибатида йилига 100-200 минг т. Нефт қудуқдан чиқиб океан сувларига қўшилмокда. Ҳозирда Дунё денгиз транспорти орқали 3 минг номдаги кимёвий моддалар ташилмокда. Уларнинг аксарият қисми ўта заҳарли бўлиб, турли йўллар билан океанларга қўшилмокда. Дунё океанларини пестицидлар билан ифлосланиши ҳам хатарлидир. Улар океанларга қишлоқ хўжалик майдонлари ва атмосфера орқали тушмокда. Ҳозирда океанларга фақат атмосфера орқали йилига 130 минг т . ҳар хил пестицидлар ёғилётгани маълум.
Океан сувларининг оғир металлар билан ифлосланиши ҳам талофатдир. Дунё бўйича ишлаб чиқарилган симобнинг 35-50%и қўрғошиннинг 2 млн.т. си океанларга тушётгани сир эмас. Колифорния технология институти олимларининг маълумотига кўра, автомобил газалри таркибидан ажралиб чиқаётган қўрғошиннинг 50 минг т. си атмосфера орқали океанга тушади. Дарёлар йил давомида океанларга 2 млн т. қўрғошин 20 минг. т. кадимий ва 10 минг т симоб хадя этади.. Булардан ташқари кемалардан йилига тахминан 7 млн. дона турли метал буюмлар 500 минг донадан зиёд шиша идишлар ҳамда 1 млн.дан ортиқ қоғоз ва пласмасса қутичалар океанга маиший чиқинди сифатида ташланмокда. Дунё океанларининг ифлосланиши экологик ҳамда ижтимоий - иқтисодий зарарлари беқиёсдир.
Океан сувларини нефт тўкилиши оқибатида сув юзасида нефт пардаси қопланиши оқибатида океан ва атмосфера ўртасидаги иссиқлик, газ ва нам алмашинуви жараёнининг бузилишига олиб келади. Табиатда сувнинг айланма ҳаракати, океан юзасининг радиации ҳусусияти. Умуман сувнинг юза қатламида унинг физик ҳоссалари ўзгаради.
Қутб ён ҳудудларида нефт билан ифлосланиш муз юзасини альбедосини 27-35% га камайтириши сабабли музларни эриши тезлашди.
Пестицидлар, айниқса ДДТ денгиз флорасида фотосинтезни кетишига ҳалақит беради, ҳайвонлар тарқалишига, денгиз ҳайвонлари ёғ ва жигарларида тўпланиб оғир касалликларга олиб келмокда.
Океанларни оғир металлар билан ифлосланиши денгиз жониворлари ва уларни истеъмол қилиш орқали инсонларга ўта хавфли касалаликларга келтирмоқда. Океанларда сувнинг 1 литрда нефт аралашмасининг 1 мг ошиши ундаги фитоплактонларни, 0.1-0.001 мг га ортиши балиқ икраларини ҳалокатга олиб келади. Шу билан бирга балиқ овлашни 15-25 млн.т.га қисқартириб юборади.
Тур Хейердал –«жонсиз океан-жонсиз сайёра» деб тақидлаган.
Шу билан бир қаторда чучук сув муаммаоси (2-2.5%), ўсимлик ва ҳайвонлар сонининг қисариши муаммоси, аҳолии сонининг ортиши. Дунё аҳолиси 6 млрд. дан ортгани 2025 йили 12 млрд га, 2050 йили 25 млрдга ортиши мумкин.

Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling