Антропоген омиллар Ҳозирги вақтда антропген юнонча сўз бўлиб «антропос»


Download 31.42 Kb.
bet5/5
Sana08.03.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1254248
1   2   3   4   5
Bog'liq
Антропоген омиллар

Кислотали ёмғирлар. Ҳозирги даврда техноген сульфиднинг ҳавога кўплаб чиқарилиши биосферада моддаларнинг айланма ҳаркатига катта таъсир кўрсатмокда. ЮНЕСКО экспертларининг маълумотига кўра бир йилда ҳавога чиқарилган сульфидлар миқдорини 251 млн. тоннага тенг, шундан Ер куррасииинг шимолий зонасига - 174 тоннаси жанубига - 77 млн. тоннаси тўғри келган. Бу ёмғирларнинг таъсири туфайли АҚШдаги кўлларда 80 % ҳаёт йўқолган. Канада, Швеция, Норвегия давлатларида сув хавзалари шу ёмғирлар туфайли зарарланган. Кислотали ёмғирларнинг таъсири натижасида ҳар йили 31 млн. гектарга яқин ерлардаги ўрмонлар қуриб кетмокда. А.В. Яблоков томонидан 1989 йилда ўтказилган кузатишларда кислотали ёмғирлар таъсирида ўрмонлар ҳам қаттиқ шикастланади ва чучук сувларнинг органиқ дунёсига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Бунга Тожикистондаги алюминий заводи Турсунзода шаҳрида (фтор). Чирчикдаги капралактам заводи мисол бўлаолади. Тупроқ унумдорлигининг камайишига инсон фаолиятининг таъсири, табиатдаги биологик айланишга катта таъсир кўрсатади. Бу айланиш моддаларнииг циркуляция қилиши туфайли вужудга келади, бинобарин тупроқ, ўсимлик, ҳайвонлар ва микроорганизмлар ўртасида содир бўлади. Ер ости бойликларини очиқ қазиб олиш, ерларни қуритиш ва суғориш бинобарин тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва емирилишига олиб келади. БМТнинг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда эрозия ва дефоляция натижасида 7 млн. гектар ҳайдаладиган ер қишлоқ хўжалиги айлантиришида чиқиб қолмоқда (масалан, Хиндистон, Покистон, Мексика, Орол бўйи). Шўрланган ерларда ҳосилдорлик кескин камайиб кетади (масалан, пахта ва бўғдойда 50-60%, маккажўҳорида 40-50%). Атроф-муҳитнинг бузилиши туфайли Орол бўйида катта чўллар юзага келмокда. Ўрмонларнинг кескин камайиши. Ер юзидаги ўрмонлар табиатдаги экотизимнинг меъёри ҳолатда сақланишида катта рол ўйнайди. Қуруқликдаги ўсимликлар инсон фаолияти туфайли ҳавога чиқарилган ҳар хил заҳарли моддаларни ютиб, ҳавони ифлосланишдан ҳимоя қилади. Ўрмонларнинг камайиши атмосферадаги кислород ва углерод балансининг бузилишига олиб келади. 1 гектар ердаги ўрмон бир йилда 20 млн. м3 тоза ҳаво беради. Шунга қарамай инсонлар ўрмонларни кесишни тўхтовсиз давом эттирмокдалар. Атмосферага турли ёқилғилар ёндирилганда чиқинди газлар таркибида олтингугурт ва азот қўш оксидлари бўлади. Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаётган бу бирикмалар сув томчилари билан бирикиб кимёвий жараёнлар орқали кислатали ёмғирлар ҳосил бўлишига сабаб булади.Кислотали ёмгирлар ичимлик сувларини ифлослайди, тоғ-жинслари таркибидаги тирик организм учун салбий таъсир кўрсатувчи қўрғошин,кадимий, рух, симоб каби моддарни сиқиб чиқаради.
Фақат Европа худуддининг ўзида йилига 30 млн.т сульфат чиқиндилари ташланмокда АҚШ, Канада, Германия, Швеция, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда кислотали ёмғирлар таъсирида катта майдонлардаги ўрмонларнинг қуриши кўзатилмокда. Бундай ёмғирлар ҳосилдорликни пасайтиради, сув ҳавзалрининг нордонлигини оширади, бинолар, тарихий ёдгорликларни емиради, инсон соғлигига салбий таъсир қилади. Дунёнинг турли қисмларида жойлаштирилганлигига қарамай денгиз, кўл ва дарёларнинг ифлосланиши деярли бир хил. Уларнинг ифлосланиши Дунё океанлари сингари нефт, пестицид, кимё саноати чиқиндилари, металлар билан ифлослантирилмокда.
Шимолий Америкадаги Буюк Кўллар сувдан 250 дан ортиқ шаҳарлар кунига ўз эхтиёжлари учун 15 млрд л сув олиб, унинг катта қисмини чиқинди сув сифатида яна кўлларга қайтаришади майдони 26 минг км2. Буларга чучук сувли йирик кўлига Эриги Детройт дарёси сутка давомида 7.5 млн. м3. чиқинди – оқава сувларни келитриб ташлайди. Кўлга йил давоимда 46 млн т. қаттиқ модда, 4 млн.т хлоридлар, 27 минг т. фосфатлар, 160 минг т. азот маҳсулотлари ташланганлиги аниқланилган. Россиядаги Байкал кўли шу шаҳарда қурилган целюлёза заводидан чиқувчи чиқиндилар билан ифлослантирлмокда. Байкал кўлига қуйиладиган дарёлар ҳам уни ифлосланишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Улар кимё, металлургия заводларини чиқиндиларини олиб келиб ташлайдилар. Худди шундай аҳвол Қора денгиз, Каспий денгиз, Балхаш, Иссиқкўл ва кўпгина йирик дарёлар ҳам ифлосланиши ортиб бормокда. Бу аҳволни тадбирлар қилиб тозалаш керакалигини давр кўрсатмоқда .
Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling