Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш


Download 0.86 Mb.
bet11/11
Sana30.03.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1309815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ташматов Дилшод кост

Чўкма майдонлари хисоби
Тозалаш иншоотларидан, айниқса икки қаватли тиндиргич ва метантенкадан чиққан чўкмалар юқори намликка эга бўлади. Масалан, икки қаватли тиндиргичдан ажралиб чиққан чўкма намлиги 90%, метантенкадан ажралиб чиққан чўкма эса 96–97% намликка эга. Чўкмадан қайта фойдаланиш учун уни қуритиш лозим. Чўкмани қуритишнинг кенг тарқалган усули – чўкмани очиқ майдонларда қуритишдир. Чўкма майдонлари табиий асосли ва сунъий асосли бўлади. Чўкма майдонлари атрофи тупроқдан қилинган уюмлар (тепачалар) билан ўраб олинган текисланган карталардан иборатдир. Карталар ўлчами маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади: битта карта эни 10–40 м, узунлиги 100–150 м, чўкма қалинлиги эса 0.7–1. бўлади. Майдон ҳисоби ҚМваҚ 2.04.03–97га асосан бажарилиб, унда чўкма майдонларнинг умумий юзаси ва карталар сони аниқланади. Қуритилган чўкма машиналарга ортилиб, яқин атрофдаги фермер хўжалиги ерларига ўғит сифатида ишлатиш учун олиб кетилади.
1. Қуруқ моддалар бўйича чўкма сарфи т/сут
т/сут
бу ерда: оқова сувлар аралашмасининг қуйқа моддалар бўйича концентрацияси;
Э – чўкмаларни ушлаб қолиш самарадорлиги, 0.4–0.5;
К1 =1.1–1.3 чўкма ҳажмини ҳисобга олувчи коэффициент;
оқова сувларни ўртача суткалик сарфи, м3 /сут.
2. Нам чўкманинг миқдори
т/cут
бу ерда: чўкма намлиги;
чўкманинг зичлиги, 1 т/м3.
3.Чўкма майдонининг фойдали юзаси
м2


2,8 к–2 в–2





Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling