Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш
Саноат оқова сувларининг ҳисобий сарфи топиш
Download 0.86 Mb.
|
Ташматов Дилшод кост
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сув сарфини ҳисоблашда соатлардаги нотекислик коэффиценти қийматлари
- Аҳоли пунктидаги умумий оқова сувлар сарфи
- Бош коллектордаги ҳисобий сув сарфини аниқлаш
- 6. Канализация тармоғининг гидравлик ҳисоби
- Бўлаклардаги сув сарфини топиш жадвали
Саноат оқова сувларининг ҳисобий сарфи топиш
7 – жадвал
Саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сув сарфини ҳисоблашда соатлардаги нотекислик коэффиценти қийматлари 8-жадвал
Аҳоли пунктидаги умумий оқова сувлар сарфи 9 – жадвал
Бош коллектордаги ҳисобий сув сарфини аниқлаш Канализация тармоқларини трассалаш қоидаларига асосан бош коллекторнинг бўлаклардаги оқова сув сарфини аниқлаймиз. Тармоқнинг ён томондаги кўчалардан оқиб келиб бош коллекторга туташган жойини тугун (қудуқ) билан белгилаб, оқ қоғозга шаклий расми чизилади. Иккита тугун орасидаги масофа ҳисобий бўлак дейилади. Бўлаклардаги оқова сув сарфи икки хил йўл билан аниқланади. 1. Майдондан оқиб тушиш; 2. Узунлиги орқали топиш. Лойиҳада бўлаклардаги оқова сувлар сарфини ҳисоблашга қулай бўлган майдондан оқиб тушиш йўли билан аниқлаймиз. Бўлаклардаги сув сарфи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. Бунда: – йулдош сув сарфи. Йўлдош сув сарфи деб, йўл ёқасидаги уйлардан тушаётган оқова сув миқдорига айтилади. – ён томондаги уйлардан келиб қўшилаётган сув миқдори; транзит сув сарфи бўлиб, ўзидан юқоридаги бўлаклардан келиб тушаётган сув сарфи; – жамланма сув сарфи – саноат корхоналаридан тушаётган сув миқдори. Йўлдош сув сарфи формуласи: Бу ерда: оқова сув модули; – квартал майдони, га. Оқова сув модули деб, бир гектар майдонга тўғри келувчи оқова сув миқдорига айтилади ва у қуйидаги ифода орқали топилади; , л/сек/га , л/сек/га , л/сек/га , л/сек/га Бу ерда: – оқова сув меъери; Р – аҳоли зичлиги, киши/га. Ҳисоб натижалари жадвалга ёзилади (илова). Тармоқ трассаланиб бўлингач ва бўлаклардаги сув сарфлари аниқлангандан кейин, қувурни ётқизишнинг бошланғич чуқурлиги белгиланади. Сўнгра канализация тармоғининг гидравлик ҳисоби бажарилади. 6. Канализация тармоғининг гидравлик ҳисоби Тармоқнинг гидравлик ҳисобини қилишдан мақсад, маълум сув сарфида қувурларнинг диаметрини, сув оқимнинг тезлигини, қувурлардаги тўлдириш даражаси, ҳисобий сарфларни ўтказа олувчи қувур нишаблигини ҳамда қувурни ётқизиш чуқурлигини аниқлашдир. Канализация тармоғида тезлик минимал ва максимал қийматларидан ошиб кетмаслик керак:
3. Қувур ва каналлар учун энг кичик нишаблик оқова сувлар тезлигининг рухсат этилган минимал кийматига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгиланади: d = 150мм iмин = 0,008 d = 200мм iмин = 0,006 Махаллий шарт–шароитларни ҳисобга олган ҳолда баъзи пайтлари энг кичик нишабликнинг қуйидаги қийматлари рухсат этилади:
Канализация тармоғида сув қисман тўлиб оқади. Бу биринчидан майда заррачаларнинг қувур орқали чиқиши учун қулай шароит яратса, иккинчидан оқова сувдаги захарли газ ва қўланса ҳидларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради; учинчидан ҳисобий сув сарфидан каттароқ сув сарфларини ўтказиш учун кўшимча юза бўлади.
Канализация тармоғини трасса бўйича лойиҳалашда қувурларда сув музлаб қолмаслиги, динамик кучларга бардош бериши ва ён томондан келиб қўшилувчи тармоқларнинг уланиши осон бўлишини таъминлаш шарти билан иложи борича қувурни жуда катта чуқурликка ётқизмасликка ҳаракат қилиш керак. ҚМ ва Қ 2.04.03 – 97 нинг 4,8 бандига асосан d – 500мм гача бўлган қувурларни тупроқнинг музлаш чуқурлигидан 0,3м пастда, лекин ер юзасидан 0,7 м дан кам бўлмаган чуқурликда ётқизиш қабул қилинади. Hмин =hмуз+d Бўлаклардаги сув сарфини топиш жадвали 10 – жадвал
6 – расм. Канализация тармоғининг бошланғич чуқурлигини аниқлаш Қувурларни ётқизишнинг бошланғич чуқурлиги формуласи: бунда: h – квартал ичидаги тармоқнинг ётқизиш чуқурлиги, h>0.7+ ; квартал ичидаги тармоқнинг нишаблиги; L – ҳовли қудуғидан назорат қудуғигача бўлган тармоқнинг узунлиги; l – назорат қудуғидан кўча қудуғи орлиғидаги тармоқ узунлиги. Агарда бошланғич чуқурлик бўйича маълумот етарли бўлмаса, у ҳолда = 1,5 – 2,0 м қабул қилинади. – биринчи бўлакдаги коллектор диаметри. Тармоқнинг гидравлик ҳисобини бажаришда ҳар бир бўлакда қуйидаги шартлар бажарилиши керак: а) сув йўналиши бўйлаб қувур диаметр ўсиб бориши; di ≤ di+1; б) ҳар бир бўлакдаги тезлик ўзидан олдинги бўлакдаги тезликдан кичик бўлмаслиги; Vi ≤Vi+1; в) бўлакдаги тезлик қиймати минимал қийматдан кичик ва максимал қийматдан катта бўлмаслиги; Vмин< Vi д) бўлакдаги қувурнинг тўлдириш даражаси максимал қийматидан ошмаслиги керак, яъни h/di < h/dmax. Коллектор туби сатхи қуйидаги формула бўйича топилади. Бошида Охирида бу ерда: – қувурнинг тушиши баландилиги бўлиб, қуйидагича топилади: Қувурдаги сув сатҳи формуласи: бу ерда: ∇ер – бўлакнинг боши ва охиридаги тугунларнинг ер сатхлари; Zi, Ziн – бўлакнинг боши ва охири коллектор туби сатхлари; hc – коллектордаги сувнинг баландлиги, hc = h/d*d. Қудуқ чуқурлиги формуласи: Тармоқнинг гидравлик ҳисоби жадвал кўринишда бажарилади (2 – илова). Бош коллекторнинг гидравлик ҳисоби бир вақтнинг ўзида жадвалда ва тармоқнинг бўйлама қирқимида олиб борилади. Бунинг учун дастлаб ер юзаси чизиб олинади. Ҳар бир бўлакда ҳисобий сув сарфи, тезлик, қувур диаметри, тўлдириш даражаси, нишаблик қийматлари кўрсатилади. Лойиҳада қувурни ётқизиш ишларининг очиқ усулини қабул қиламиз. Бундай ҳолда қувурнинг рухсат этилган энг катта чуқурлиги тармоқни ётқизиш ишларининг турига ва тупроқ таркибига боғлиқ ҳолда, тошлоқ тупроқларда 4 – 5 метр; нам сурилувчи тупроқларда 5 – 6 метргача рухсат этилади. Коллекторларни ётқизиш сатҳи анча чуқурлашиб кетса, оқова сувларни тозалаш иншоотларига ўзиоқар равишда олиб боришини таъминловчи канализация насос станциялари ўрнатилади. Ўзиоқар канализация тармоғи сопол, асбестоцемент ва пластмасса қувурлардан лойиҳаланади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling