Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш
Оқова сувларнинг ҳисобий сарфларни аниқлаш
Download 244.27 Kb.
|
КОСТ курс лойха SMS
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳоли сонини топиш жадвали
- Ахоли зичлиги. кишилар га В
- Коммунал – рўзғор оқова сувлар сарфини топиш
- Аҳоли сони, N, киши Оқова сув меъёри, n
- Соатлик сарф, м 3 /соат Секундлик сарф, л/сек
- = I - II
4. Оқова сувларнинг ҳисобий сарфларни аниқлаш
Бу бўлимни ўрганиш давомида талаба шахар ёки аҳоли пунктининг танланган канализация тизими асосида оқова сувларнинг ҳисобий сарфларини, жумладан, суткалик, соатлик, секундлик сарфларини аниқлай билиши; бунда аҳоли сони, биноларнинг ободончилик даражасига қараб танладиган оқова сув меъёрларини тўғри танлаш, нотекислик коэффициентлари ва уларнинг қандай аниқланиши тўғрисида тушунчага эга бўлишлари керак. Аҳоли пунктидаги оқова сув сарфи уйлардан чиқаётган коммунал–рўзғор ва саноат корхоналаридан тушаётган оқова сувлар йиғиндисидан иборат. Ҳисобий деб, тармоқдаги максимал сув сарфига айтилади. А) коммунал – рўзғор оқова сувларнинг ҳисобий сарфини топиш учун аҳоли сони, оқова сув меъёри ва нотекислик коэффициентини билишимиз керак. Аҳоли сони қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: бу ерда: F – квартал майдони, га; P – берилган тумандаги аҳоли зичлиги, киши/га; – 0,8–0,9 кварталнинг қурилишини ҳисобга олувчи коэффиценти. Ахоли сонини топиш учун дастлаб қишлоқнинг бош планида ҳар бир квартални рақам билан белгилаб чиқилади ва геометрик шакллар бўйича гектарлардаги майдони топилади. Аҳоли сонини топиш жадвали 1 – жадвал
а) Коммунал – рўзғор оқова сувларининг ҳисобий сарфини топиш Оқова сув меъёри деб, канализациядан фойдаланувчи ҳар бир кишига бир кунда тўғри келувчи л/сут даги оқова сув миқдорига айтилади. Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойиҳалаштиришда оқова сув меъёри сув истеъмоли меъёрига тенг деб қабул қилиниб, биноларнинг ободончилик савиясига боғлиқ ҳолда 2 – жадвал орқали топилади (6). 2 – жадвал
Эслатма: Канализация ўтказилмаган районларда оқова сув меъёри ҳар бир аҳоли учун 25 л/сут қабул қилинади. Коммунал–рўзғор оқова сувларнинг умумий нотекислик коэффициенти ўртача секундлик оқова сув сарфига қараб ҚМваҚ 2.04.03–97нинг 2.2 банди бўйича қабул қилинади. 3 – жадвал
Комунал–рўзғор оқова сувларнинг ўртача ва максимал сарфлари қуйидаги ифодалар орқали топилади. 4 – жадвал
Бу ерда: N – кварталдаги аҳоли сони; n – оқова сув меъёри, л/сут; Ксут = 1,1 – 1,3 суткадаги нотекислик коэффиценти; –оқова сувларининг умумий нотекислик коэффиценти. Коммунал – рўзғор оқова сувлар сарфини топиш 5 – жадвал
В) Саноатдан чиқаётган оқова сувларнинг сарфини аниқлаш Саноат оқова сув сарфи саноат турига ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажмига боғлиқ. Ишлаб чикарилаётган махсулотнинг бирлик ҳажмига тўғри келувчи оқова сув меъёри махсус адабиётдан олинади (9). Саноат оқова сувларнинг суткалик сарфи қуйидагича топилади. ; м3/сут бу ерда: М – саноат корхонасининг йиллик ишлаб чиқариш махсулот хажми; – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бирлик ҳажмига тўғри келувчи оқова сув меъёри. б) сменадаги сув сарфи; Саноат корхонаси 1 сменада ишласа, Qсмена =Qсут, м3/смена Саноат корхонаси 2 сменада ишласа, Qсмена = 0,6 Qсут м3/смена Саноат корхонаси 3 сменада ишласа, Qсмена = 0,4 Qсут м3/смена Саноат оқова сувларининг соатлик ва секундлик сарфлари: Qур.соат = Qсмена/Тсмена Qмакс соат = Qур.соат * Ксоат Qур.сек = Q ур.соат/3,6 Qмакс.сек = Q макс соат/3,6 Бунда: Тсмена – сменадаги иш соатлари сони, Тсмена = 8соат; Ксоат – саноат соҳаси бўйича қабул қилинган соатлардаги нотекислик бу коэффициенти бўлиб, унинг қиймати саноат тури ва технологик шароитга боғлиқ ҳолда аниқланади. Download 244.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling