Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш
Саноат корхоналарининг оқова сув меъёрлари
Download 244.27 Kb.
|
КОСТ курс лойха SMS
Саноат корхоналарининг оқова сув меъёрлари
6 – жадвал
Саноат оқова сувларининг ҳисобий сарфи топиш
Саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сув сарфини ҳисоблашда соатлардаги нотекислик коэффиценти қийматлари 8-жадвал
Аҳоли пунктидаги умумий оқова сувлар сарфи 9 – жадвал
Бош коллектордаги ҳисобий сув сарфини аниқлаш Канализация тармоқларини трассалаш қоидаларига асосан бош коллекторнинг бўлаклардаги оқова сув сарфини аниқлаймиз. Тармоқнинг ён томондаги кўчалардан оқиб келиб бош коллекторга туташган жойини тугун (қудуқ) билан белгилаб, оқ қоғозга шаклий расми чизилади. Иккита тугун орасидаги масофа ҳисобий бўлак дейилади. Бўлаклардаги оқова сув сарфи икки хил йўл билан аниқланади. 1. Майдондан оқиб тушиш; 2. Узунлиги орқали топиш. Лойиҳада бўлаклардаги оқова сувлар сарфини ҳисоблашга қулай бўлган майдондан оқиб тушиш йўли билан аниқлаймиз. Бўлаклардаги сув сарфи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. Бунда: – йулдош сув сарфи. Йўлдош сув сарфи деб, йўл ёқасидаги уйлардан тушаётган оқова сув миқдорига айтилади. – ён томондаги уйлардан келиб қўшилаётган сув миқдори; транзит сув сарфи бўлиб, ўзидан юқоридаги бўлаклардан келиб тушаётган сув сарфи; – жамланма сув сарфи – саноат корхоналаридан тушаётган сув миқдори. Йўлдош сув сарфи формуласи: Бу ерда: оқова сув модули; – квартал майдони, га. Оқова сув модули деб, бир гектар майдонга тўғри келувчи оқова сув миқдорига айтилади ва у қуйидаги ифода орқали топилади; , л/сек/га , л/сек/га , л/сек/га , л/сек/га Бу ерда: – оқова сув меъери; Р – аҳоли зичлиги, киши/га. Ҳисоб натижалари жадвалга ёзилади (илова). Тармоқ трассаланиб бўлингач ва бўлаклардаги сув сарфлари аниқлангандан кейин, қувурни ётқизишнинг бошланғич чуқурлиги белгиланади. Сўнгра канализация тармоғининг гидравлик ҳисоби бажарилади. 6. Канализация тармоғининг гидравлик ҳисоби Тармоқнинг гидравлик ҳисобини қилишдан мақсад, маълум сув сарфида қувурларнинг диаметрини, сув оқимнинг тезлигини, қувурлардаги тўлдириш даражаси, ҳисобий сарфларни ўтказа олувчи қувур нишаблигини ҳамда қувурни ётқизиш чуқурлигини аниқлашдир. Канализация тармоғида тезлик минимал ва максимал қийматларидан ошиб кетмаслик керак:
3. Қувур ва каналлар учун энг кичик нишаблик оқова сувлар тезлигининг рухсат этилган минимал кийматига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгиланади: d = 150мм iмин = 0,008 d = 200мм iмин = 0,006 Махаллий шарт–шароитларни ҳисобга олган ҳолда баъзи пайтлари энг кичик нишабликнинг қуйидаги қийматлари рухсат этилади:
Канализация тармоғида сув қисман тўлиб оқади. Бу биринчидан майда заррачаларнинг қувур орқали чиқиши учун қулай шароит яратса, иккинчидан оқова сувдаги захарли газ ва қўланса ҳидларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради; учинчидан ҳисобий сув сарфидан каттароқ сув сарфларини ўтказиш учун кўшимча юза бўлади.
Канализация тармоғини трасса бўйича лойиҳалашда қувурларда сув музлаб қолмаслиги, динамик кучларга бардош бериши ва ён томондан келиб қўшилувчи тармоқларнинг уланиши осон бўлишини таъминлаш шарти билан иложи борича қувурни жуда катта чуқурликка ётқизмасликка ҳаракат қилиш керак. ҚМ ва Қ 2.04.03 – 97 нинг 4,8 бандига асосан d – 500мм гача бўлган қувурларни тупроқнинг музлаш чуқурлигидан 0,3м пастда, лекин ер юзасидан 0,7 м дан кам бўлмаган чуқурликда ётқизиш қабул қилинади. Hмин =hмуз+d Download 244.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling