Аҳолининг иш билан тўла бандлигининг зарурияти
Меҳнат бозорининг шаклланиши
Download 290 Kb.
|
1522392247 70449
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат бозорининг асосий белгилари қуйидагилар
Меҳнат бозорининг шаклланиши
Меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли аҳоли ва ишлаётган меҳнат ёшидан ўтганлар, яъни нафақахўрлар ва навқирон ёшлардан ташкил топади. Меҳнат ёки ишчи кучи бозорини аниқлаш учун аҳолининг кўпайиши суръайтларини ва унинг сабабларини билиш зарур, хусусан умумий кўпайишини, табиий кўпайишини. Меҳнат бозори доимий ҳаракатдаги тизим бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситаларининг эгалари ва ишчи кучлари субъект сифатида муносабатда бўладилар, бу тизимда иш жойлари ва ишчи кучи ўртасида таркибли муносабатлар, уларга талаб ва таклиф тақиқланади. Меҳнат бозорининг асосий белгилари қуйидагилар: ишчи кучига талаб ва унинг таклифи; ишчи кучининг қиймати ва баҳоси (ҳақи); рақобат; Меҳнат бозори - бу динамик тизим бўлиб, унда мулк ва ишчи кучи эгалари ўзаро муносабат қиладилар, иш жойи ва ишчи кучи хажми тузилмаси ва уларнинг нисбатига бўлган талабни шакллантиради. Масалан, 2004 йилдаги аҳолининг сони 26,4 млн. киши бўлган, 16 ёшга етмаган ёшлар, нафақахўрлар ва I, II гуруҳ ногиронлар 12,3 млн. киши, ихтисослаштирилган ташкилотлардаги шахслар 3 минг киши, ишлаётганлар ва ишлашни истамаганлар сони 2,6 млн киши ва ўқишдагилар сони 930 минг кишини ташкил қилган. Жаъми ишчи кучи 13181,0 минг киши: ишлаётганлар 9367,8 минг киши; ишсизлар 342 минг киши. Меҳнат ресурслари - меҳнат ёшидаги ва меҳнатга қоблиятсиз ёшда бўла туриб ишлаётган шахслардан шаклланади. Уларга меҳнатга қоблиятли ёшдаги аҳоли, ишлаётган нафақахўрлар ўсмирлар, I ва II гуруҳ ногиронлари киради. Жамиятнинг мавжуд ресурслари чегаралангандир. Шунинг учун барча давлатлар ва ҳукуматлар мазкур ресурсларни алоқаси борича максимал равишда режали ишлашга ҳаракат қилмоқдалар, у табиий ресурсларга ва шунингдек меҳнат ресурсларига ҳам тааллуқлидир. Ресурсларни самарали равишда ишлатишда улардан кўп миқдорда товарлар ва хизмат кўрсатиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутмоқ лозим. Унинг ошириш шартларидан бири тўла иш билан таъминлашдан иборатдир. Ишчилар мажбуран ишсиз қолишлари мумкин эмас. Агар ким меҳнат қилишни истамаса ва бунга қобилиятлари бўлса, иқтисод барчани меҳнат билан таъминлаши зарур. Бозор иқтисоди шароитида товарлар ва хизматлар кўрсатиш бозорида сотилади. Капитал бозор маблағлари асосида сотилади ва сотиб олинади. қимматли қоғозлар бозори мулк ва шу кабилар мавжуд, Меҳнат бозори ҳам бозорларнинг таркибий қисмини ташкил этади. Барча бозорларда таклиф ва талаблар бўйича қонунлар мавжуд. Меҳнат бозорида ёлланган ишчилар ишга бўлган ўз қоблиятини таклиф этадилар, яъни ҳақ тўлашга нисбатан ўз ишчи кучларини ва малакаларини таклиф этсалар, иш билан таъминловчилар эса ўз талабларини қўядилар, харид қилинган ишга бўлган қобилиятини сотиб оладилар ва унга ҳақ тўлайдилар. Ўз навбатида меҳнат бозорида уч зарур бозор элементлари мавжуд: талаб, таклиф ва нархлар, иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақи меҳнат билан бандлик даражаси ва ишсизлик орасидаги нисбатга боғлиқ. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling