Ҳар хил тизимдаги амперметр ва вольтметрларни текшириш


II .Электромагнит ўлчаш механизми


Download 215.14 Kb.
bet2/4
Sana09.02.2023
Hajmi215.14 Kb.
#1182392
1   2   3   4
Bog'liq
1-laboratoriya ishi

II .Электромагнит ўлчаш механизми.
Электромагнит ўлчаш механизмлари ясси (1.2-расм) ва думалоқ (1.3-расм) ғалтакли қилиб тайёрланади. Бу ғалтаклар қўзғалмас бўлиб, улардан ўлчанувчи ток ўтади. Бунда ҳосил бўладиган магнит майдони қўзғалувчан 2 ўзакка таъсир этиши оқибатида (1.2-расм) бу ўзак ғалтак ичига тортилади, натижада ўқ айланиб, кўрсаткични бирор бурчакка буради. 1.3-расмдаги механизмда қўзғалмас ва қўзғалувчан ўзаклар бир хилда магнитланади; натижада қўзғалувчан ўзак қўзғалмас ўзакдан итарилиб, ўқни айлантиради.



1.2-расм 1.3-расм

Умуман айлантирувчи момент Ма магнит майдони энергиясидан қўзғалувчан қисмни бурилиш бурчаги бўйича олинган ҳосилага тенг.


. (1.6)
Ферромагнит ўзакли ғалтак магнит майдонининг энергияси
. (1.7)
бу ерда L-ғалтак индуктивлиги бўлиб, ўзакнинг ҳолати ва ғалтакнинг ўлчамларига боғлиқ: I-ғалтакдан ўтаётган доимий ток.
Қўзғалувчан қисм мувозанат ҳолатида бўлганида
МаТ ёки (1.8)
Бундан
(1.9)
(1.9) ифода электромагнит ўлчаш механизмларининг шкала тенгламаси деб аталади. Бурилиш бурчаги ўлчанаётган токнинг квадратига тўғри пропорционал. ғалтакдан ўзгарувчан ток ўтганда ҳам учун (1.9) ифодага эга бўламиз. Бу ҳолда (1.9) ифодадаги I-токнинг эффектив қийматидир. Шу сабабли электромагнит ўлчаш асбоблари ўзгармас ва ўзгарувчан ток занжирида қўлланиши мумкин. Уларнинг шкаласи нотекис бўлиб, квадратик характерга эга ва бундай шкаланинг бошланғич қисмидан фойдаланиш анча ноқулай.
Электромагнит ўлчаш механизмлари амперметр, вольтметр сифатида ва логометрик принципида ясалганида эса фазометр, фарадомер ва частотомерлар сифатида ишлатилади.


III. Электродинамик ўлчаш механизми ва асбоблари
Иккита бир хил 1 ва 1' қўзғалмас ғалтаклардан, қўзғалуван 2 ғалтакдан ўзгармас I1,I2 трклар ўтганда ҳар бир ўрам атрофида магнит майдони ҳосил бўлади (1.4-расм).
I1 ва I2 токлар ҳосил қилган магнит майдонларининг ўзаро таъсирида айлантирувчи момент Ма ҳосил бўлади.

1.4-расм

Токли қўзғалмас ва қўзғалувчан ғалтакларнинг электромагнит майдон энергияси қуйидагича ифодаланади:




, (1.10)
бу ерда: L1-қўзғалмас ғалтак индуктивлиги; L2-қўзғалувчан ғалтак индуктивлиги бўлиб, улар ғалтакнинг ўзаро ҳолатига боғлиқ эмас.
М12-ўзаро индуктивлик коэффициенти бўлиб, унинг қиймати қўзғалмас ва қўзғалувчан ғалтак ўқлари ўртасидаги бурчакка боғлиқ. Wе (1.10) қийматини (1.6) ифодага қўйиб, айлантирувчи момент ифодасини ёзамиз.
(1.11)
Айлантирувчи ва тескари таъсир этувчи моментлар ўзаро тенг бўлганида, асбоб қўзғалувчан қисми учун турғун бурилиш ҳолати вужудга келади.
(1.12)
Бундан
(1.13)
(1.13) ифода электродинамик ўлчаш механизмларининг шкала тенгламаси деб аталади. Токлар ўзгарувчан бўлса, қуйидаги ифодага эга бўламиз:
. (1.14)
бу ерда  - I1 ва I2 - токларнинг ўртасидаги фаза силжиш бурчаги.
(1.15)
Бундай асбобларнинг шкаласи нотекис-квадратик характерга эга бўлади.
Электродинамик ўлчаш механизмлари амперметр ва вольтметрлар сифатида ҳам ишлатилади. Улар асосан қувватни ўлчаш учун ваттметр сифатида ва логометрик принципида ясалганида эса, фазометр ва частотомер сифатида ишлатилади.



Download 215.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling