25
Венесуелла энцефаломиелити
Мулоқот орқали юқмайдиган
(ноконтагиоз)
Куйдирги, туляремия, Ку-истма, қора
оқсоқ,
ботулизм, мелиоидоз
Қўзғатувчининг
ташқи муҳит
омилларига
чидамлилиги бўйича
Чидамлилиги кам
(1-3 соат)
Ўлат, Венесуелла энцефаломиелити,
сариқ иситма, ботулизм
Нисбатан чидамли
(24 соатгача)
Мелиоидоз, қора оқсоқ, туляремия,
тошмали тиф, чинчечак
Чидамлилиги юқори
(24 соатдан кўпроқ)
Куйдирги, Ку-иситмаси
БАКТЕРИОЛОГИК (БИОЛОГИК) ВА ЭПИДЕМИК ВАЗИЯТНИ
БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Қўшинлар орасида ва улар жойлашган ҳудуддаги
эпидемик вазиятни баҳолаш усуллари
Шахсий таркиб орасида юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи
омиллар ва эпидемик жараённинг намоён бўлишини аниқлаш, яъни эпидемик
жараённинг ҳолати ва тенденцияси ривожланишини динамик равишда баҳолаб
бориш, қўшинлар орасидаги эпидемиологик
ташхисотнинг асосини ташкил
қилади.
Қўшинларни
эпидемиядан
сақлаш
мақсадида
қўлланилган
эпидемиологик ташхисот усуллари белгиланган мақсадга кўра турлича
гуруҳларга
бўлинади.
Қўшинлар
орасида
эпидемиологик
ташхисот
ўтказишнинг асоси бўлиб,
ретроспектив эпидемиологик таҳлил ҳисобланади.
Ретроспектив эпидемиологик таҳлил натижаларини эътиборга олган ҳолда
қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоялаш чоралари режалаштирилади.
Қўшинларни эпидемияга қарши кундалик ҳимоя қилиш ишлари эса доимий
ўтказилувчи оператив эпидемиологик таҳлил
натижалари асосида олиб
борилади ва буни ҳарбий эпидемиологияда одатда
санитария-эпидемиологик
кузатув деб ҳам аталади.
Ретроспектив эпидемиологик таҳлил жараёнида эпидемик ўчоқларда
текширувлар ўтказилади. Қўшинлар жойлашган жойдаги эпидемик вазиятни
баҳолашнинг асосий усули бу – санитария-эпидемиологик разведкадир.
Do'stlaringiz bilan baham: